Заҳарли илонлар ороли ёки илонлар республикаси

Бразилиянинг Сан Паулу штатига қарашли Перуиби муниципалитетининг таркибида Илья да Кеймада Гранде номи ила аталувчи орол мавжуд бўлиб у орол Сан Паулу штати соҳилларидан 33 км узоқликда Атлантика океанида жойлашган. Олдинига Кеймада Гранде ороли Бразилия ҳукумати учун аслида мазкур мамлакатга келадиган ва ушбу мамлакатдан кетадиган кемаларни йўлдан адашмаслиги учун, об-ҳавони ушба кемаларга билдириб туриш учун хизмат қилган. Шунинг учун ҳам Кеймада Грандега Бразилия армияси 1909 йилда узоқдан кўриниб турадиган маёқ ўрнатади. Маёқ олдинига инсонлар томонидан бошқарилади. Кейинчалик эса у автомотик режимга ўзгартирилади ва бу оролдан инсон қадами бутунлай узилади. 1917 йилдан кейин Кеймада Гранде оролида илонларнинг эволюцияси тезлаша боради. Бунга эса асосий сабаб орол муҳитининг шунга кўмак беришидадир. Яъниким орол шароитида илонлар бемалол, хавфсиз кўпайиш жараёнини бошдан кечиришади.

Олдинига бу ерда мавжуд бўлган банан плантациялари 1924 йилдан бошлаб йўқ қилинади. Бу эса Кемада Грандени илонларнинг ихтиёрига ўтганлигидан далолат берарди ва шундай бўлди ҳам. 1977 йилда Кемада Грандега у ердаги захарли илонларни урганиш учун борган Колумбиялик Эмили Томас уз кундалигида шундай ёзади. Бу ер энди ердаги дуззахга айланибди. Тезроқ мени олиб келган ҳарбийларга бу оролга инсонларни қўймаслиги ҳақида айтишим керак, негаки улар шу даражада кўпки илонларнинг қайси бири заҳарли ёки заҳарсиз эканлигини билиш учун ҳам нариги дунёга бориб келиш керак бўлади. Уларнинг ҳаммаси бир жойда, тўда бўлиб яшаркан. Ҳайрон қолдим, илонларнинг тўда бўлиб яшаганини камдан кам учратганман. Мана уша Кеймада Гранд ҳақида ёзилган илк қайдлар. Шундан кейин аниқроғи 1985 йилга келиб Бразилия ҳукумати Кеймада Грандени бутунлай ҳарбийлар ва олимлар гуруҳидан бошқа бировлар учун ёпиб ташлайди.

Энг сўнги аник фактларга кўра илонлар республикаси деб аталадиган оролда бугунги кунда 430 мингдан ортиқ заҳарли илон мавжуд. Айтишларига қараганда чатишиш натижасида бу оролда пайдо бўлган айрим илонлар ҳали фан учун ҳам номаълум заҳарга эга ҳисобланаркан. 2015 йилнинг 8 август куни Кемада Гранде ҳақида олим Маркес Отавио португал тилида бормасдан олдин қаерга кетаётганингни билиб қўй номли мақола эълон килади. Унда олим илонлар оролида шу кунгача қурбон бўлгану аммо жасадлари олиб кетилмаган кишилар ҳақида ёзган. Бундан келиб чиқадики у ерга бориш бор аммо қайтиш йўқ агар махсус кийим бўлмаса. Илонлар оролини энг сўнги марта 2015 йилнинг март ойида Дисковери канали ўрганганини аниқ маълумот ўрнида айтган ҳолда мавзуга хотима ясаймиз.

манбаа

Вам может понравиться

Добавить комментарий