Бегумот – сув султони

Spread the love

Қуруқликда яшайдиган тўрт оёқли ҳайвонларнинг энг улкани фил бўлса, сувда яшайдиганларининг султони — гиппопотам — бегемотдир («гиппопотам» грекча сўз бўлиб, «сув оти» деган маънони англатади).

Бегемот фақат Африкада учрайди. Тропик ўрмонлардаги чучук сувли кўлларда, дарёларда яшайди. Сув бу ҳайвоннинг жон-у дили; у кундузи қуруқликка камдан кам чиқади, кечгача сув тагида ётади, сувдан фақат кўзлари ва бурун тешикларигина кўриниб туради. Қоронғи тушиши билан бегемотлар бирин-кетин қумлоқ соҳилга чиқади.

Бегемотлар оиласи ўз уруғ-аймоқларини яхши танийди, бошқа тўпдан келганларни хуш кўрмайди. Шунинг учун ҳам «маҳалласига» бегонани яқин йўлатмайди.

Йирик бегемотнинг тана тузилиши ҳаддан ташқари қўпол, бесўнақай. У сувдан чиққанда ҳарсиллаб пишиллайди, гурс-гурс силкинади. ўта бесўнақайлигига қарамай сувда сузиш, шўнғишга жуда абжир, қуруқликда тепса тебранмас, ўлгудек ялқов. Чунки у жуда вазмин — оғирлиги икки-уч тоннага, узунлиги 4,5 метрга боради. Шу салобатига яраша табиат унга йўғон ва бақувват оёқлар ато этган, бармоқлари орасида сузиш пардаси бор.

Бегемотнинг териси жуда қалин, деярли жунсиз, тўқ кулранг (терининг ўзигина беш юз килограмм келади), тери ости жиққа мой; қалинлиги беш сантиметр келадиган бу ўзига хос зирҳ унинг танасини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади.

Бегемотнинг кўзлари ва бурун тешиклари бўртиб чиққан, шунинг учун у сув остида ётиб теварак-атрофни бемалол кузата олади. Бегемот тез-тез эснаб туради. Эснаганда унинг даҳшатли оғзи сувдан чиқади. Унинг пастки жағида ҳар бирининг узунлиги 60 сантиметр, оғирлиги 2—3 килограмм келадиган тўртта қозиқ тиши бор.

«Севишган» бегемотлар қаттиқ наъра тортиб бир-бирини тишлаб, сувга босиб ўйнашади.

Ҳомиладор бегемотнинг саккиз ой деганда кўзи ёрийди; шундан бир неча кунлар олдин у ўзини жамоатидан четга олиб, сув тагида хилват жой ахтаради. Бу пайтларда унга зинҳор рўпара келиб бўлмайди: у ўта «жиззаки» кайфиятда бўлади. Сувда яшайдиган жониворларнинг бола туғиши, ўстириши учун сув тагидан кўра яхшироқ жой йўқ. Африка дарёларининг қурбақасалла ва бошқа хил сув ўсимликлари қоплаб ётган тубида кичик бегемот туғилади. Енди «чақалоқ»ни иложи борича тезроқ ташқарига, соф ҳавога олиб чиқиш керак. Она бегемот бир юз килограммлик «чақалоқ»ни эҳтиёткорлик билан оғзига олиб, қирғоққа олиб чиқади, узоқ вақт ялаб ҳаммаёғини тозалайди, кейин ёнбошлаб ётиб, боласини пинжига олиб эмизади.

Ҳа, болаларини меҳр-шафқат билан тарбиялашда бегемотлар катта жонбозлик кўрсатади. Лекин ота бегемот бола боқиш каби ва бошқа «оилавий» ишлардан бош тортади. Ҳамма иш, ҳамма ғамхўрлик бечора она бегемот гарданига юкланади. Боласи сувдаги ҳаётга ўрганиб, маҳкам оёққа тургач, тайёрга айёр» ота яна оилага қайтади. Дастлабки бир-икки ҳафла оила аъзолари бирга яшайди, бола тарбияси шуни тақозо қилали. Ахир, болани сузишга, шўнғишга ўргатиш керак. Оўдак бегемот аввалига онасининг елкасига миниб олиб, у ҳилан биргаликда сузади, сув бетида бироз вақт тура оладиган бўлганидан кейин ота-она уни сув тагида бир неча минут ёлишга, ҳушёр бўлишга, хавф-хатар туғилганда дарров сув тубига яширинишга ўргатишади. Шу тарзда бир қанча вақт ўлгандан кейин оила бошқа жамоага қўсбилади. Бунда энди у жамоа ҳаёти қоидалари билан таништирилади. Қирғоқда чўзилиб қолган бошқа эркак бегемотлар ота-онаси бағрида юрган бегемотчаларга парво қилишмайди; лекин болали бошқа оналар янги қўшилган оилага рашк кўзи билан қарайди, кичкинтойлар бола эмасми, ахир, бирпасда бир-бирлари билан апоқ-чапоқ бўлиб бирга ўйнай бошлайди. Аксар ҳолларда ўйин «ёқалалиш» билан тугайди; жабр кўрган бегемотча овози борича додлай бошлайди. Шунда онаси дарҳол ёрдамга келиб, зўравоннинг адабини беради. Буни кўрган иккинчи она қараб турармиди! Шундай кезларда болалари қолиб кетиб оналарнинг ўзлари роса жиққамушт бўлиб кетишади.

Баъзан она бегемот боласини опичиб дарё бўйларида сайр-томоша қилдиради. Бу сайр кичкинтойларга ёқиши турган гап.

Бегемотлар кундузлари дарёнинг лой, балчиқ ёки қумлоқ соҳилида чўзилиб ётиб жазирама офтобда тобланишни хуш кўришади. Улар кўпинча бир-бирини ёстиқ қилиб пинакка” ҳам кетади. Кичкинтойлар ҳам мудрашни хоҳлайди-ку, аммо юраги дов бермайди, негаки катта бегемотлар бехосдан 200— 300 килограммлик бошини улар устига қўйгудек бўлса, мажағи чиқиб кетиши ҳеч гап эмас. Кичкинтойлар яна бир нарсадан ҳадиксирашади. Одатда, бегемот ва тимсоҳлар бир-бирлари билан иноқ. Бегемот тимсоҳга ёмонлик қиладиган жонивор эмас; бунинг устига у ўтхўр, гўшт емайди. Лекин тимсоҳ катталарга шундай муносабатда бўлса ҳам, кичкинтойларга бошқача кўз билан қарайди: кичкинтойларнинг териси юмшоқ, уларни бемалол ейиш мумкин. Шунга қарамай, тимсоҳлар уларга ҳужум қилишга журъат этолмайди, чунки она бегемотлар болаларидан кўз узмайди, улар атрофида гирдикапалак бўлишади.

Сувда ва дарё соҳилларида ўтлар кам бўлган ҳолларда бегемотлар тропик дашт-биёбонлардаги дағал ўсимликларни — нилуфар, қамиш қўғаларини еб ҳам кун кўраверади. Бунга болаларини ҳам ўргатишади. Шуни айтиш керакки, кичкинтойлар оналарини узоқ вақтларгача эмади.

Африкада ўқ узадиган қурол пайдо бўлгандан кейин кўп бегемотлар қирилиб кетди. Хайриятки, ҳозир бунга анча кечикиб бўлса ҳам чек қўйилган.

Овчилар — хавфли душманлар кўпайишидан ҳаяжонга тушган бегемотлар ўша пайтларда ўз турар жойларини тез-тез ўзгартиришга мажбур бўлганлар; шундай вақтда очдан олмаслик учун яқин атрофдаги экинзорларга ҳужум қилганлар.

Қоронғи тушгандан кейин бегемотлар подаси гўё ухлагандек ётади, аслида улар ухламайди. Бирпасдан кейин бегемотлар болалари билан бирга озуқа ахтариб йўлга тушади. Уларнинг бу юриши жимгина, бешовқин ўтмайди: пода экинзорларга, боғларга бўкириб, пишқириб ҳужум қилади. Бу товушдан тропик дашт-биёбонларининг бошқа ҳайвонлари қўрқиб қочади, ўзини панага олади. Ниҳоят, пода фермаларга бостириб келади, ҳосили пишиб ётган экинларни, меваларни, қовун-тарвузларни ейди. Бегемот мечкай ҳайвон, бир ғарам пичанни кўрдим ҳам демайди. Оч қолса, учраган нарсани ейди. Шундай босқинчилик чоғида боғ ва экинзорларнинг эгалари қорасини ҳам кўрсатмайди, чунки босқинчиларга қаршилик кўрсатиш ёки ҳужум қилиш бефойда: ўқ еб жароҳатланган бегемот жуда хавфли бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий