Бабируссо – ягона тур

Spread the love

Бабируссо – (Babyrousa babyrussa) — чўчқалар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уруғнинг ягона тури. Бошқа чўчқалардан бошининг кичик, қулоқларининг калта, оёқларининг ингичка ва узун бўлиши, калта думининг учида попугининг бўлмаслиги, орқасининг жуда букчайганлиги билан кескин ажралиб туради.

Бабируссо Малайя архипелагининг Сулавеси ва унинг атрофида жойлашган ороллардаги ботқоқли ўрмонларда, сув ҳавзалари яқинидаги қамишзорларда якка-якка ёки кичик тўда бўлиб яшайди.

Бабируссо яхши сузади, озиқ қидириб, анча кенг дарёлар, ҳатто денгиз кўрфазларидан ҳам сузиб ўтади. Бабируссони маҳаллий халқ уй ҳайвони сифатида боқади, тез қўлга ўрганади. 10 йилдан кўпроқ яшайди. Ўрмонларнинг кесилиши, гўшти, териси ва қозиқ тиши учун кўплаб овланиши натижасида Бабируссо сони кескин камайиб кетган. У Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кенгашининг Қизил китобига киритилган.

манбаа:megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий