Европадаги энг сўнги жодугарнинг ўлдирилиши

Диққат марказимизда бўлиши назарда тутилган Анна Гельди имли аёл 1734 йилнинг 24 октябр куни Швейцариядаги Зеннвальде комуннасида таваллуд топган. Унинг ёшлиги ва ўспиринлик давридаги ҳаёти ҳақида ҳеч қандай тарихий маълумот йўқ. Анна Гельди ҳеч қандай билимга эга бўлмаган. Шу сабабли ўша 18 асрлар учун энг наъмунали иш хисобланган уй хизматкори бўлиб турли ўзига тўқ оилаларда хизмат қилган.

Анна Гельди ўзи туғилиб ўсган Зеннвальдеда хизмат қилган бир аскардан ҳомиладор бўлади. Бу пайтда эса никоҳсиз фарзанд туғиш черков томонидан унинг учун ўлим жазоси қўлланилиши билан якунланарди. Буни билган Анна Гельди тахминларга кўра чақалоқни қишда совуқда қўйиб ўлдирган. 1765 йилда у исноддан қочиб Швецариянинг Гларус шахарчасига боради ва яна уй хизматкори бўлиб ишлашда давом этади. 1780 йилнинг сентябр ойида эса Анна Гельди шу шахарчадаги обру эътиборга эга бўлган доктор Иоган Якоб Чудининг уйига хизматкор бўлиб боради. Уша пайтга алокадор сақланиб колган тарихий манбаларда кайд этилишича Анна Гельди ва доктор Якоблар пинхона бир бирлари билан учрашиб юрган.

1781 йилнинг октябр ойида эса доктор Якобнинг қизларидан бири Анна Мария жуда қаттиқ бетоб бўлади. Кейин маълум бўлишича эса Анна Гельди қизадоқни ўлдириш мақсадида ҳар кун унинг нонига ва сутига игна солиб берган. Шундан кейин қизалоқни бошидан нималарни ўтказганини тасаввур қилиш қийин эмас бизнингча. Бирок Анна Гельди факат уша доктор Якобнинг уйидан ҳайдаб юборилиш билан қутилиб колади. Кейин эса доктор уни устидан арз қилади. 1782 йилнинг май ойида Анна Гельди уша Гларус шахарчасидаги бир уйнинг ертуласидан қўлга олинади. Унга қўшиб эса Анна Гельдини яширинганликда айблаб уй соҳиби ҳам қамалади. 1782 йилнинг 13 июн куни черковнинг жуда қаттиқ қийноғидан сўнги Анна Гельди иблис билан ҳамкорлик қилганини бўйнига олади. Бу эса уни ўзига ўзи ўлим ҳукмини чиқарганидан далолат берарди. Суд Анна Гельдини бошини танасидан жуда этиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилади.

Ҳукм эса мамнуният ила шу куннинг ўзидаек амалга оширилади. Бироқ шу жойи борки Анна Гельди иши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар йўқ килинади. Бунга эса сабаб Анна Гельдининг жодугарликдаги айби исботланмагани ва кимнидир ўлдиришга урингани уни қатл қилишга асос бўлолмаслиги эди. Шунингдек, Анна Гельди оқланиши ҳам мумкин эди ва шундай бўлди хам. Лекин, у ўлиб кетгандан 226 йил ўтиб. Мана факт. 2008 йилнинг 27 август куни Швецария парламенти Анна Гельди номини оқлади ва уни жодугар эмас суднинг айби билан қатл қилинган дея эълон қилди. Швецариянинг Моллис шахарчасида Анна Гельдининг ҳаёти акс этган ва унга бағишланган музей 2007 йилдан буён фаолият олиб бораётганлигини айтган ҳолда мақоламизга хотима ясаймиз.

Вам может понравиться

Добавить комментарий