Wi-Fi-кулдон кашандаларга чекишни ташлашга ёрдам беради

Wi-Fi-чойнак, Wi-Fi-тарози, WiFi-чироқлардан сўнг уй учун мўлжалланган турфа хил ақлли гаджетлар сафини Wi-Fi-кулдонлар ҳам тўлдирадиган бўлди.

Бир қараганда у аҳмоқона ихтирога ўхшайди, бироқ бугунги кунда mHealth номи остидаги яна бир янги соҳа жадаллик билан ривожланмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашларича, янгича кулдон кашандаларга чекишни ташлашга ёрдам беради. У кун давомида чекилган сигаретлар сони, унинг учун сарфланган маблағ ҳамда саломатликка етказаётган зарарини ҳисоб-китоб қилиб боради.

 

 Ташқи томондан кулдон анъанавийларига айнан ўхшаш. Фақатгина ундаги Wi-Fi ёзуви ҳамда ичига ўрнатилган аккумуляторини қувватлаш учун мўлжалланган microUSB чиқиш порти билан фарқланади. Гаджетдан фойдаланиш учун, албатта, смартфон зарур. Ишлаб чиқарувчилар кулдоннинг Android, iOS ва ҳаттоки Windows мобил талқини учун ҳам илова тақдим этилишига ваъда беришмоқда. Унга чекувчининг ёши, тана вазни, кашандалик стажи, сарфланган маблағларни ҳисоблаш учун сигарет маркаси ҳақидаги маълумотлар киритилади. Кашфиётчилар кулдоннинг ишлаш услубини сир тутишмоқда (уни патентлаш режалаштирилган), бироқ унинг ичига сигарет кули миқдори ва вазнини ўлчаб борадиган оғирлик модулининг ўрнатилишига ишора қилишмоқда.

Илова кашанда белгиланган кунлик меъёрдан ошиб кетса ёки аксинча, уни қисқартирса муваффақиятини эътироф этадиган алоҳида push огоҳлантирувчи хабарни юборади. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, аккумуляторининг қуввати бир ойга етиши лозим. Янги маҳсулотнинг кутилаётган баҳоси — 19 АҚШ доллари.

манбаа: http://www.terabayt.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий