WhatsApp мессенжерида Telegram’дагидек каналлар пайдо бўлди

WhatsApp мессенжерида худди Telegram’дагидек каналлар пайдо бўлди, Бу ҳақда Spot’га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Функция гуруҳ чатлари учун Broadcast Only деган ном олди, у дастурнинг сўнгги версиясида бор. У гуруҳ администраторларидан бошқа иштирокчиларга хабарлар юборишни тақиқлайди.

«Фойдаланувчилар аллақачон гуруҳлардан муҳим ахборотларни олиш учун фойдаланмоқда, масалан, педагоглар ўқувчиларнинг ота-оналарига ўқув жараёни ҳақидаги янгиликларни юбормоқда, нотижорат ташкилотлари ва ҳудудий марказлар ўз фаолияти ҳақида хабар бермоқда. Янги функция билан буни амалга ошириш соддалашади», — дейилади WhatsApp хабарида.

манбаа

Вам может понравиться

Добавить комментарий