WhatsApp ҳақида фактлар

WhatsApp – смартфонлар учун мессенжердир. Бу программа орқали матн хабар, расм, видео ва аудио жўнатиш мумкин. WhatsApp  клиент қисми Android, BlackBerry OS, BlackBerry 10, iOS, Series 40, Symbian (S60) va Windows Phone платформаларда ишлайди. WhatsApp  орқали смслашиш учун ҳар иккала томонда хам клиент қисми ўрнатилган бўлиши лозим. WhatsApp  2009 йили яратилган бўлиб, унинг бош офиси Калифорния штати, Санта Клара шаҳрида жойлашган. WhatsApp  нинг сервер қисми Erlang дастурлаш тилида ёзилган. WhatsApp  орқали 2012 йил апрел ойида кунига 2 миллиард хабар, 2012 йил август ойида кунига 10 млрд, 2013 йил июн ойида эса кунига 27 млрддан кўп смс хабарлари жўнатилган. Бундан олдинги рекорд хам WhatsApp  га тегишли булиб, 2012 йил 31 декабрда ўрнатилган эди. Ўшанда 24 соат ичида 18 млрд смс юборилган эди. WhatsApp  нинг кунлик актив фойдаланувчилари сони бўйича хам рекордсмен ҳисобланади. Унинг кунлик актив фойдаланувчилари сони 200 млндан кўпни ташкил етади, бу вақтнинг ўзида Nimbuzz da 150 млнниi, KakaoTalk да 90 млндан ортиқни, Viberда эса 50 млндан кўпроқни ташкил етади. Financial Times журналининг хабар беришича Skype халқаро телефон қўнғироқларига қандай ишлов берса WhatsApp  смс хабарга шундай ишлов беради. Viber ва Skype дан фарқли ўлароқ WhatsApp  да VoIP-қўнғироқларни амалга ошириб бўлмайди. Овум компаниясининг мутахассиси Нехи Дарининг бахолашича, WhatsApp  туфайли мобил операторлар смсдан бир неча 10 миллиардлаб зарар кўришлари мумкин. WhatsApp  Extensible Messaging and Presence Protocol mod протоклидан фойдаланган ҳолда смс ларни жўнатади. Программа смартфонга ўрнатилгач, с.wҳацапп.нет серверида аккаунт очилади, ва у ерда фойдаланувчининг исми сифатида унинг телефон номери регистрация қилинади. WhatsApp  телефондаги контактларни автомат тарзда синхронизация қилади бу эса ушбу дастурнинг авзаллигини ўз ўзидан маълумлигини кўрсатиб туради. Apple компаниясининг iPhone моделлари учун WhatsApp  нинг расмий клиент дастури 2013 йилдан бошлаб бепулдир. Бундан аввал унинг нархи – 0.99$ бўлган. Бошқа компания смартфонларига (Android, BlackBerry, Windows Phone, Nokia) ўрнатилган WhatsApp дан биринчи йил давомида бепул фойдаланишлари мумкин. Кейинги йиллар учун эса йилига 99 сент тўлаган холда фойдаланишлари мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий