Whatsapp яқин кунларда янги хизматини ишга туширади

Whatsapp мессенжерида овозли қўнғироқ хизмати жорий этилиши ҳақидаги хабарлар март ойида пайдо бўлганди.

Жорий йил бошида бўлиб ўтган Mobile World Congress тақдимотида компания директори Ян Кум 2014 йилнинг иккинчи чорагида янги хизматни ишга тушириш режаси борлиги ҳақида маълум қилганди. Ғарб матбуотларининг хабар беришича, янги хизматни ишга туширилишига саноқли кунлар қолди, деб хабар беради Tech нашри. Аммо, хизматнинг аниқ қайси кундан ишга туширилиши маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини 19 миллиард АҚШ доллари эвазига сотиб олганди.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий