Viber  ҳақида фактлар

Viber-смартфонлар учун дастур ҳисобланиб, Android, BlackBerry OS, iOS, Symbian, Windows Phone, Bade мобил операцион тизимларида ва Windows, OS X ва Linux компютер операцион тизимларида ишлай олади. Телефон номери орқали рўйхатдан ўтиладиган VoIP  (интернет-телефон) ҳисобланади. Энг асосий фойдали томони, дунёнинг исталган жойидан туриб, бошқа жойга қўнғироқни амалга оширишингиз мумкин бўлади ва бунинг учун фақат интернет трафикка пул тўлайсиз.
Ундан ташқари, хабарлар, видео, расм файлларни жўнатиб қабул қилишингиз мумкин. Viber  ҳақида қуйидаги фактларни келтириб ўтишим мумкин: – Viber  2010 йил 2 декабрда ишга туширилган; – Viber  дастлаб iPhone учун(2010 йил декабр), кейин эса Андроид учун(2011 йил май) яратилган; – Viber  мессенджери Viber  Медиа компанияси томонидан яратилган, офиси Кипрда жойлашган; – 2014 йил 14 декабрда япониянинг Ракутен компанияси томонидан 900 млн долларга сотиб олиниши режалаштирилган, бу режа февралда амалга ошган; – Viber  Медиа компанияси асосчилари сифатида исроиллик Талмон Марко ва Игор Магазинник ҳисобланади; – Viber  мессенджери 28 та тилда юритилади, биз учун муҳими русча варианти ҳам бор; – Сймбиан операцион тизими учун фақат хабарлашиш имкони мавжуд, қўнғироқ қилиб бўлмайди; – Viber  ўрнатилгандан сўнг, автомат телефон контактларни сканер қилади ва кимда бу мессенджер бўлса, уларни кўрсатади, сўнг сиз уларга қўнғироқни амалга оширишингиз мумкин бўлади; – Viber  мессенджерини 2 та ҳар хил қурилмага (телефон, компютер) ўрнатиб, синхрон ишлатиш мумкин; – дастур егалари томонидан еълон қилинган маълумотларга қараганда, 2014 йилда умумий рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 280 миллионга етган, улардан 100 миллиони бир ойда камида бир маротаба Viber ни ишлатишар экан; – 2013 йил Viber  ҳизмат кўрсатувчи сервиси (Viber Support)ни бузишган(взлом); – 2014 йилдан бошлаб бу мессенджер орқали видеозвонокни амалга ошириш имкони пайдо бўлди;

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий