Vertu компанияси ёғоч элементли смартфонларни тақдим этди

Vertu компанияси Япониянинг Yamaha концерни билан ҳамкорликда Aster Yosegi Wood ёғоч билан сайқал берилган смартфонлар   тўпламини тақдим этди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Янги турдаги смартфонларни компания дизайнерлари япон санъати йосеги (Ёғочдан мозаикалар ясаш) дан илҳомланиб яратди.

Тўпламдан 50 та смартфон ўрин эгаллаган бўлиб, уларга табиий чармдан ишланган ғилоф кийдирилган.

 “Биз ўз смартфонларимиздан қимматбаҳо хомашёдан фойдаланибгина қолмай, уларнинг мустаҳкамлиги, тўлиқ ҳимояланганлиги ва ўзгача ташқи кўринишига ҳам эътибор берамиз. Ёғоч ўз навбатида ҳам ишончли ҳам чиройли ташқи кўринишга эга бўлган хомашё саналади. У электр токини ўтказмайди ва антенна ишлашига халақит бермайди”, —деди  Vertu компанияси дизайн бўлими бошлиғи Хатч Хатчисон.

Vertu ўзининг илк телефонини 2002 йилда ишлаб чиқарган эди. Жорий йилда эса компания дунё бўйича 450 мингта қурилмаларини сотган.

Ноябрь ойининг бошида компания хитойлик инвесторлар билан 200 миллион долларлик шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

манбаа: http://darakchi.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий