Валькирия операцияси ва Гитлерни ўлдиришга уриниш

Иккинчи жаҳон урушининг сунги йилларида Гитлерчилар германияси нафақат молиявий томондан балки, ҳарбий томондан ҳам заифлаша бошлаганди. Буни кўра била туриб аскарларни ўлимга юбориш эса аҳмоқлик ҳисобланарди. Бу аҳмоқликни эса Гитлер тан олгиси келмасди. Негаки, Гитлер ўтирган от аллақачон узоқ-узоқларга кетиб қолган бўлсада ўша отнинг эгари Гитлерда қолганди. Хуллас, худди шундай бир даврда аниқроғи 1944 йилда Гитлерга қарши кишиларнинг сони Германиянинг ўзидан аниқроғи Берлинда ҳам сон жиҳатдан кўпая борди. Улар бирлашиб эса Гитлерни тезроқ ҳукумат тепасидан ағдариб таслим бўлишни ва кундан-кунга ботқоқликнинг туб-тубига кириб бораётган Германияни сақлаб қолишни мақсад қилганди. Бу ҳаракат эса тарихда Валькирия операцияси номи билан айтилади.

Валькирия операцияси аслида Гитлернинг ўлимидан кейин амалга ошириладиган ҳарбий ҳаракат бўлиб, унга кўра агар Гитлерга нимадир бўлиб у ўлиб қолса Берлиндаги заҳирадаги армия Берлинни ўз қўлига олиши ва кейинги ҳаракатларни белигилаши лозим эди. Бироқ Гитлердан норози кишилар уни Гитлерга нимадир бўлганда эмас балки ўзлари Гитлерга нимадир қилиб кейин ҳокимиятни қўлга олишни режалаштиради. Валькирия операциясини шахсан Адольф Гитлернинг ўзи 1944 йилнинг баҳорида тасдиқлайди. Уни Гитллернинг қўлига эса 37 ёшли Шимолий Африкада хизмат қилган ва бир кўзи шунингдек ўнг қўлидан жангда ажралган қахрамон полковник Штауффенберг қайта ишлаб топширганди.

1944 йилнинг июн ойида Адольф Гитлер полковник Штауффенбергни Берлиндаги заҳирадига армияга қумондон этиб тайинлайди. Штауффенбергнинг қуролдошлари эса яъни Гитлернинг Берлиндаги душманлари мамлакатдаги йирик сиёсатчилардан ташқари 4 та генерал эди.

Булар генерал Хеннинг фон Тресков, генерал Ханс Остер, генерал Людвиг Бек ва генерал Рудольф Герсдорфлар эди. Штауффенберг 1944 йилнинг 11 июл кунидан бошлаб Гитлернинг барча махфий йиғилишларида қатнаша бошлайди. Гитлернинг жонига қасд қилишга биринчи уриниш ҳам айнан ўша 1944 йилнинг 11 июль куни бўлиши режалаштирилади. Аммо у шу куни тўхтатилади. 1944 йилнинг 20 июль куни Штауффенберг ўзининг адютанти Вернер фон Хафтен билан навбатдаги махфий йиғилишга чақиртирилади. Ўз портфельида бомбани йиғилиш бўлиб ўтадиган жойга олиб кира олган полковник Штауффенберг ва нихоят бомбани ишга тушира олади ва ўша ҳудуддан чиқиб кетади. Бироздан кейин эса кучли портлаш овозини эшитгач Гитлерни ўлиб кетди деб ўйлаб Берлинни қўлга олиш ҳаракатига тўшади..

Аммо Штауффенбергнинг бу қувончи узоқка чўзилмади. У Берлинда Валькирия операциясини бошлаб юборган бир пайтда Адольф Гитлернинг тириклиги маълум бўлади. Дунёдаги энг хайрли ишнинг остонасида турган полковник Штауффенберг ва унинг хайрли қуролдошлари орадан бир кун ўтиб яъни 1944 йилнинг 21 июль куни отиб ташланади. Уларнинг савобли ишига бош қўшган барча сиёсатчилар эса вахшийларча ҳалқ олдида гильотинда қатл қилинади. Шу билан Иблиснинг ердаги сояси Адольф Гитлер бир йилга бўлсада тирик қолади. Ўйлаймизки мавзуни қиска тарзда бўлсада тўлик тушунтира олдик.

Вам может понравиться

Добавить комментарий