Уйни кондиционерсиз салқинлатишнинг содда усуллари

Forum Daily жазирама ёз кунларида уйни кондиционерсиз салқинлатишга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатларни тўплаб тақдим этди.

Вентиляторни ёқинг

Муз бўлаги ва вентилятор ёрдамида сунъий океан шабадасини ҳосил қилиш мумкин. Бунда шунчаки муз солинган ликопчани вентилятор қаршисига қўйиш кифоя.

Шифтга соат стрелкаларига қарама-қарши айланувчи велтилятор ўрнатинг

Ёз кунларида вентилятор парраклари соат стрелкасига қарама-қарши айланиши лозим, бу ҳаво оқимини пастга ҳайдашга ёрдам беради. Кун жуда исиб кетса, вентилятор тезлигини оширинг.

Пардани совутишга уриниб кўринг

Айрим ҳолларда деразаларни очиш — хонанинг салқинлашига ёрдам бермайди. Бу каби ҳолатда дераза пардасига муздек сув сепинг. Ташқаридан кираётган ҳаво нам мато орқали ўтиб, ҳароратни пасайтиришга хизмат қилади.

Ваннахонадаги вентиляторни ёқинг

Ваннахонадаги, шунингдек, ошхонадаги вентиляторлар уй ичидаги иссиқ ҳавони тортиб олишда хизмат қилиши мумкин.

Изоляцияланган плёнкалардан фойдаланинг

Ойнага мўлжалланган плёнкаларнинг бир қатор афзалликлари бор. У ҳимояланмаган ойналарга қараганда инфрақизил иссиқлик узатилишини 98 фоизгача таъминлай олади ва уй ичидаги ҳароратни пасайтиришга қодир.

Совутувчи гелийли ёстиқларни харид қилинг

Тана ҳароратингизни пасайтириш учун совутувчи гелийли ёстиқчалардан фойдаланиб кўринг.

Манба:

Вам может понравиться

Добавить комментарий