Инсон миясининг сири

Spread the love

Инсон мияси борасида сўнгги пайтларда қандай кашфиётларга эришдик? Нейрон фанининг эришаётган қандай ютуқлари ўқувчию – ёзувчи, олимларни лол қолдирмоқда.Нон Фиcтион деб номланувчи халқаро интелектуал адабиётлар ярмаркасида Дик Сваабнинг “Биз – бу бизнинг миямиз” номли асари тақдимоти бўлиб ўтди ва бу асар кўпгина адабиёшунос ва олимларнинг эътиборларини ўзига жалб қилди. Янги ҳаётга келган инсоннинг миясига атроф – муҳитнинг таъсири қандай бўлади? Қайси хусусиятлар бизга ирсий генетик ҳолда, қайсилари сунъий ривожлантириш натижасида ҳосил бўлади?
Дик Свааб: Инсон мияси дунёга ўзининг генетик ирсий афзалликлари эндигина туғилганига қарамай унда ўзига хос характер шакллари, чегаралари, талантлари билан бирга дунё юзини кўради. Болаларга мия ривожланишининг ерта даврларидан бошлаб яхши эътибор берилмаса миянинг келгусидаги ривожланиши сезиларли даражада пасайиб, имконият чегаралари, юзага келиши мумкин бўлган ижобий хусусият ва талантлар яширин ҳолда қолиб кетиш еҳтимоли бўлади. Аксинча, анчагина эътибор билан бола ривожланишига ёндашилса, улар тенгқурларига қараганда гиперфаол, зеҳнли бўлиб етишадилар.

Ривожланиш муҳитининг етишмаслиги, атрофдагиларнинг бола билан психологик алоқада бўлмасликлари бош миянинг перфронтал қисмларининг кичрайишига сабаб бўлади. Тажрибаларимиз натижаси ўлароқ, ҳеч кими йўқ болалар 2 ёшгача бўлган даврда боқиб олинганда уларнинг ИҚ кўрсаткичлари вояга етгач 100 ни ташкил этган. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган даврда асраб олинган болаларда эса бу кўраткич пастроқ – ИҚ 80 ни ташкил қилган. Маълум сабабларга кўра ақлий ривожланишдан ортда қолган болаларни бирданига фаол ривожланувчи муҳитга қўйилганда ривожланиш кўрсаткичлари бирданига яхшиланганини гувоҳи бўлинган. Ҳатто Даун синдроми билан касалланган бемор болалар ҳам атроф муҳит фаоллигига қараб ақлий салоҳиятнинг ўсишига етишишлари мумкин.

Нутқни ривожлантириш ва тил ўрганиш мияга қандай таъсир ўтказади?

Ўз она тилида гапириш нафақат бош мия пўстлоқ қисмида нейрон излари қолдиради, балки у боланинг эрта ривожланиш давридаги ташқи муҳит билан бўладиган алоқаларда асосий воситачи бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам тил инсоннинг дунёқарашига жуда ката таъсир кўрсатади, деб бемалол айтиш мумкин.
Германия, Италия, Сицилиянинг императори Фридрих II 1211 – йилда кичик ёшдаги болалар қандай қилиб ҳеч нарсани билмай туриб, ўзларига бутунлай ёд бўлган тилни ўрганишлари мумкин, деган ўйга келади. Ва бу саволига жавобни ўзи бу худонинг тили деб баён қилади. Буни тажриба орқали исботлашга уринган император бир нечта чақалоқларни олиб уларни бутунлай жимликда, атроф – муҳитдан узиб қўйган ҳолда сақлашни бошлайди. Бу ҳолда ҳеч қандай “худонинг тили” болакайларга ёрдам бермади ва оқибатда улар ҳеч қандай нутққа эга бўлмай болалик чоғларида ҳаётдан кўз юмдилар. Тил имкониятлари шунчалар кўпки, у орқали бош миянинг нафақат нутқ соҳасини, балки мавжуд барча илмларни ўзлаштириш учун асосий восита бўлиб хизмат қилар экан.

Вам может понравиться

Добавить комментарий