Тушлар ўнгидан келадими ?

Қадим замонлардан то бугунгача инсониятни “Тушлар ўнгидан келадими?” деган савол ўйлантириб келмоқда.

Картинки по запросу сон реалного

Тушларнинг ўнгидан келиши бор нарса эканини кўпчилик, жумладан, машҳур олимлар ҳам таъкидлайдилар.

Таниқли инглиз ёзувчиси Кеплинг дўстларига ҳайротомуз туши ҳақида бот-бот гапириб берарди.Тушида у аллақандай қабул маросимига таклиф этилганди. Катта зал, оёқ остига синиқ мармар тошлар ётқизилган. Одам кўп, қандай тантана бўлаётгани Киплингга қоронғу, сабаби олдини ёғоч одам тўсиб турибди. Маросим тугагач, бир киши ёзувчини қўлидан ушлаб, унга гапи борлигини айтди.

Шу тушни кўрганидан сўнг, орадан икки ой ўтиб, адибни ҳақиқатдан ҳам қирол саройига расмий маросимга таклиф этдилар. Бу кўрган тушининг ўзгинаси эди!

Бундай башоратлар фақат машҳурлардагина эмас, балки оддий одамларда ҳам кузатилади. Олимларнинг аниқлашларича, тушнинг ўнгидан келиши, кўпроқ туш таъбирига ишонувчи кишилар ҳаётида содир бўларкан.

Бефарзанд бир аёл тушида ўғилли бўлганини, ўғли улғайиб элига нафи тегувчи, мансабдор бўлганини кўрди. Орадан бир йил ўтиб, Яратганнинг марҳамати билан чиндан ҳам ўғил фарзанд кўрди. Қарангки, вақт ўтгач, замондошимиз бўлган ўша аёлнинг тушида аён бўлган ҳолатлар ҳақиқатга айланди.

Аристотель ўз таълимотларида тушнинг ҳаёт ва ҳаёт эмаслик орасида туришни таҳлил қилган. Йиллар ўтса-да, олимларнинг баъзилари тушни табиий физиологик жараён деб айтишса, айримлари бошланғич онгнинг алоҳида қисми деб ҳисоблашади. Уларнинг такидлашича, тушнинг асосий вазифаси келажакда бўладиган яхши ва ёмон воқеалардан огоҳлантиришдир.

Туш ҳақидаги бундай хилма-хил фикр ва хулосалар жуда кўп. Лекин тушнинг қандай ҳодиса эканлиги хусусида аниқ хулоса ҳозирча мавжуд эмас. Яна тиббиёт мутахассислари, одам яхши тушлар кўраётганда ортиқча ёғдан халос бўлишини таъкидлайдилар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий