Турпнинг шифобахш хусусиятлари

Картинки по запросу редькаТурпда бир қатор хасталикларга шифо бўладиган хусусиятлар мавжуд. У С витаминига бойдир. Турп ҳазм бўлиш жараёнини яхшилайди, организмдан ортиқча хилт ва холестеринни чиқариб юборишга ёрдам беради. Бу сабзавотнинг шарбати жигарни, ўт пуфагини, ошқозон ости безини ва лимфаларни даволаш учун яхшигина воситадир. Асал ёки шакар билан тенг миқдорда олинган шарбати кўк йўтални даволайди. Юқори нафас йўллари шамоллашида, бронхитда балғам кўчирувчи восита сифатида қўллаш мақсадга мувофиқ.

Турпнинг шарбати ревматизмда, подаграда, миозитда, невритда, радикулитда ташқи томондан қўлланилади. Қирғичдан чиқарилган турп ва унинг шарбати йиринг-ли яра ва жароҳатларнинг битишига кўмак беради.

Похожее изображение

Бироқ, ундан фойдаланишда мавжуд кўрсатмаларга эътибор қаратиш зарур. Уни буйрак касалликларида, ошқозон – ичак тизими шамоллаганда, яллиғланишда истеъмол қилиб бўлмайди. Юрак касалликларида эса ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.

Айтиш жоизки, турп шарбати билан организм тозаланганда, киши ортиқча вазндан ҳам қутилиши мумкин. Амалиётда турп шарбатини истеъмол қилганлар 8 – 15 килограммгача озишгани кузатилган. Бундай муолажадан фойдаланишда шифокорлардан маслаҳат олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий