Туркманистонда кўпхотинлик давлат даражасида тақиқланди

Туркманистонда кўпхотинлик давлат даражасида тақиқланди. Ҳукуматга қарашли бўлган, рус тилида чоп этиладиган «Нейтральний Туркменистан»  нашрининг ёзишича, бу ҳақдаги модда республиканинг Оила кодексига киритилган.

“Кўпхотинлик деганда икки ёки бир неча аёл билан умумий уй хўжаликларини бошқариш тушунилади”, – дея таҳрирда аниқлик киритилади. Шунингдек “Туркманистонда кўпхотинликка йўл қўйилмаслиги” алоҳида таъкидланади.

Эслатиш ўринли, Туркманистон жиноят кодексига биноан кўпхотинликка катта миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш кўзда тутилган.

манбаа: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий