Туркманистон Президенти Белгия – Бразилия ўйинини бевосита стадионда томоша қилади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун Татаристонга ташриф буюриб, республика президенти Рустам Минниханов билан учрашади.

Сафар чоғида Туркманистон раҳбари Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси бўлиб ўтадиган “Идея” технопаркига, тиббиёт тренажёр-симуляторлари ишлаб чиқариладиган “Ейдос-Медисина” марказига ташриф буюради.

Ўз навбатида, Кремлда расмий учрашув ташкил этилиб, унда нефт, автомобил саноати, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида Туркманистон Президенти “Казан-Арена” стадионида ЖЧ-2018 чорак финали доирасида бўлиб ўтадиган Белгия – Бразилия ўйинини томоша қилади.

манбаа: darakchi

Вам может понравиться

Добавить комментарий