NASA Марсга учувчи ракета двигателлари учун шартнома имзолади

Spread the love

АҚШ фазони тадқиқ этиш ва аэронавтика миллий бошқармаси (NASA) Aerojet Rocketdyne билан Space Launch System (SLS) ракетаси учун RS-25 двигателлари ишлаб чиқариш учун шартнома имзолади, деб хабар бермоқда “Lenta.ru”.

Шартнома баҳоси 1,16 миллиард долларни ташкил этди. У 2015 йилдан 2024 йилнинг 30 сентябрга қадар амал қилади. Шартнома доирасида RS-25 двигателини ишлаб чиқариш қувватини қайта ишга тушириш кўзда тутилган.   Aerojet Rocketdyne RS-25 ишлаб чиқариш бўйича асосий таъминотчи ҳисобланади.

SLS  ракетаси мазкур моделнинг тўрт двигатели билан таъминланади. Space Launch System дунёдаги энг қудратли раета сифатида лойиҳалаштирилмоқда. Унинг асосий мақсади Марс экспедициясини сайёрага элтиб қўйишдан иборат. SLS нинг биринчи синов учиши 2018 йилга мўлжалланган.

 Ракета 70 тоннагача бўлган юкни кўтара олади. У учувчисиз тартибдаги  Orion космик кемасини олиб учади.  Келажакда бу кўрсаткич 130 тоннагача оширилиши кўзда тутилган.

 SLSни яратиш бўйича ишлар NASAнинг Boeing билан тузилган шартномаси доирасида амалга оширилади. Айнан мана шу ракетада кўп марта ишлатиш мумкин бўлган Orion космик кемаси фазога учирилади. 2030 йилга келиб эса астронавтлар ушбу космик кема орқали Марсга юборилади.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий