13 сентябрда рўй берган Қуёш тутилиши

Spread the love
НАСА аерокосмик агентлиги 13 сентябрда рўй берган Қуёш тутилишининг ноёб тасвирларини намойишга қилди. Бу ҳодисани коинотда қуёш динамикаси Обсерваторияси олган.  Бу вақтда Ер обсерватория ҳамда қуёшнинг ўртасида турган еди. Дастлабки бир соат мобайнида Ер Куёшни тўсиб қўйган. Сўнг соя йўқолиб, қуёшни Ой ҳам тўсгани кўринган.  Шу пайт  Ернинг соясидан кўра,   йўлдошининг кўриниши мутлоқ аниқ еди. Олимларнинг айтишича, бу ҳодисага ер атмосферасининг газлари таъсир қилган.

НАСАнинг маълум қилишича, қуёш динамикаси Обсерваториясининг аппаратлари Қуёшнинг Ер тўсиб қўйишини ўнлаб марта, унинг йўлдоши тўсганини эса кўп маротаба суратга олган. Бироқ икки карра тутилиш ҳодисаси биринчи бор тасвирга муҳрланди.

Космик обсерватория одатда бизнинг система юлдузига ҳалақит бермайди. Фақат йилда икки марта Ер сайёраси уларнинг орасига тушиб қолади.Бу каби фазалар бир неча дақиқадан бир соатдан зиёд вақтгача давом этиши мумкин. Шу пайтда Ернинг ташқи кўриниши ноаниқ, Ойнинг эса мутлоқ соф бўлади. Мутахассисларнинг изоҳ беришича, бунга сабаб Ернинг қуёш нурларини тўлиқ тўсиб қўйишидир.  Таъкидлаш керакки, Курраи Замин аҳолиси бу ҳодисани кузата олмади. Чунки уни фақат коинотдан кўриш мумкин эди.

 

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий