Қизлар балоғатга етишса…

Spread the love

Янги Гвинея папуасларининг роро кабиласида балогатга етган қиз ўтиши шарт бўлган асосий синов — тери остига ранг ўтказиб нақш солиш, яъни татуировка қилишдир.

 Картинки по запросу Гвинея папуас

Картинки по запросу Гвинея папуас

Татуировка вақтида бадан жуда оғрийди, киши азоб чекади. Бу халқнинг татуировка қилиши австралияликлардаги оддий татуировкадан фарқли улароқ, кўпинча, олти йил давом этади. Тери остига ранг ўтказиб нақшсолиш қиз 8—9 ёшга етганда бошланиб, 15—16 ёшда нихоясига етказилади. Бу ёшга келиб кизнинг аъзойи- бадани турли нақш-чандиқлар билан қопланади. Нақш солиш нихоясига етгач, қиз алохида кулбада сақданади, бу ердан фақат байрам бошлангачгина чиқади. Алоҳида кулбада яшаш жуда зерикарли бўлишидан ташқари, қиз бу вақтда, яъни байрамгача турли таом ва ичимликлардан ўзини тийиши лозим: байрам эса нақш солиш натижасида баданда ҳосил бўлган жароҳатлар битиб кетгандан кейингина бошланади. Байрам бошланиши олдидан қизнинг бадани чучқа мойи ва сариқ буёқ суртиб, турли чиғаноклар, ит ва тўнғиз тишларини тақиб безатилади. Сўнгра қиз кулбасидан чиқиб, қишлоқдаги махсус ажратилган майдонни икки-уч марта айланади, йигитлар бу ерда уни кутиб оладилар. Балоқатга етган қиз билан дастлаб йигитлар учрашади ва булажак қайлиқларидек саломлашади.

Африканинг Гана мамлакатида ота-она қизини балоғатга етган деб ҳисоблаганидан кейин уни чиройли кийинтириб, ясантириб қишлоқ кўчаларидан айлантириб чиқади; қариндош-уруғлари ва ёру биродарлари уларга ҳамрох, бўлиб йул-йулакай қизнинг гўзаллиги, уй—рўзғор ишларига моҳирлиги, ақллилиги ҳақида куйлаб борадилар, қизнинг балоғатга етганлиги ҳақида қишлок ахолисини шу тарзда хабардор қиладилар.

Заир мамлакатидаги баъзи ҳалкдар қизлари вояга ета бошлагач, ўрмонда муқаддас кулба қуриб, қизни ўрмонга жунатадилар. Эркаклар бу кулбага яқин йўлатилмайди. Уч кунлик рўза вақтида қиз махсус таълим олади. Рўза пайтида ўрмонда гулхан учмаслиги лозим. Шунинг учун гулхан ёнида кекса аёл: «Олов сунмайди, олов нобуд булмайди деб куйлаб, гулханга ўтин қалаб ўтиради, бошқа аёллар турмушда зарур бўладиган нарсаларни қизга ургатиб, уни ҳаётга тайёрлай бошлайдилар. Рўзанинг учинчи куни кечаси қизнинг баданини қизил, қора ва сариқ бўёқлар билан бўяшади. Шу пайт кулба атрофида йигитлар тўпланади. Имо-ишора кили ниши билан йигитлар ногора чала бошлайди. Ногора овози синов тугаганлигини — кишлокда яна бир киз балогатга етганлигини билдиради.

Африканинг Лесота мамлакатидаги суто ҳалқида қизларнинг балоғатга етганлигини синаш ишлари махсус тайинланган аёллар назоратида ўтказилади. Махсус тайинланган аёллардан тузилган «комиссия» яқинроқдаги сув ҳавзасига узук ташлайди. Синовдан ўтувчи қиз сувга шунғиб узукни олиб чиқади. Кейин қизларга далада дехқончилик ишлари ўргатилади. Синов даврида эркаклар қизлардан узоқроқда бўлиши лозим. Қизга яқин келган йигитларни «комиссия» чивиқлар билан савалаб таъзирини беради. Синаш даври январь ёки февралда — дон экинларига ўроқ тушганда тугайди.

Жануби-ғарбий Африкадаги Намибияда яшовчи гогтентотларнинг қизлари синов давригача қип яланғоч юради. Синов бошлангач, қиз чиябўри терисидан тиқилган пустин кийиб, кулбада махсус белгиланган жойда уч кунгача оёқларини йиғиб, оғзини юмиб, бошини чайқатиб ўтиради. Учинчи куни қизнинг ота-онаси сигир сўяди. Қизнинг бўйдоқ қариндоши сигир тулумини уйга олиб кириб, кизнинг серфарзанд, бадавлат, сигирдек гўзал ва ёқимтой бўлишини гтилайди. Готтентотлар сигирни эзгулик рамзи деб биладилар.

Нигериянинг жануби-шарқий қисмидаги эфик қабиласида вояга етган қиз турмушга чиқишидан олдин махсус «тўйдириш» маросимини ўтиши лозим экан. Бу маросим шундан иборатки, қиз айрим хонада уч ой танҳо ўзи яшайди. Бу хонага фақат қизнинг онаси ва энг яқин дугоналари ташриф буюриши мумкин. Шундай холи ва дахлсиз муҳитда қиз маълум даражада семиргунча хархил таомлар егизиб парвариш қилинади. Қиз семириб, билаги махсус куйлак енгига сиғмай колгач, яъни куйлак тор келиб колгач, «туйдириш» маросими тугайди.

Уч ой давом этган «чилла ўтириш»да кқиз етук оила соҳибасига хос фазилатларни эгаллайди, яъни таом пиширишга, бичиш, тикишга, ахлоқ-одоб, анъанавий ракс ва фарзанд боқиш, тарбиялаш каби ишларни мукаммал урганиб олади.

Уч ойлик муддат ўтгандан кейин қизнинг остона ҳатлаб таиқарига чиқиши байрамга айланиб кетади: кўчалар безатилиб, сайил ўтказилади, сайилда қишлоқнинг барча аҳолиси иштирок этади. Шундай тантанадан сўнг қиз балоғатга, яъни келинликка етилган ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий