Унаштириш маросимлари

Spread the love

Унашиш маросими турли халқларда турлича ўтказилади.

Айрим халқларда йигитни уйлантириш учун қиз томонга қалин — пул, мол, ов маҳсулотлари, қисқаси, уша халқда асосий бойлик ҳисобланган буюмларни бериш, бошқа халқларда қизни катта мол-мулк билан узатиш шарт қилиб қўйилган.

Папуас халқларида унашиш анча мураккаб ва қийин маросим хисобланган. Шунга қарамай, Янги Гвинеядаги айрим қабилалар унашишни жуда оддий тарзда ўтказади. Улар битта сигара чекилиб бўлмасиданоқ «фотиҳа» қилиб қўйишади. Уйланмоқчи бўлган папуас йигити сочининг бир толасини тамаки барги орасига қўйиб сигара тайёрлайди. Сигарани ярмигача чекиб онасига узатади, онаси эса сигарани қизга узатади. Қизнинг сигарани чекиши розилик белгисидир. Шунда иккала томон келишган, никох фотиҳаси ўқилган ҳисобланади.

Полинезиянинг Самоа оролларида яшовчи халқдар одатига кўра, йигит жанговар кийимда бир гуруҳ қизлар хузурига келиб, ҳарбийча ўйинга тушади. Бу уйин фаразан душманига хужум қилиш, гўё қўлидаги чуқмор билан душман бошига зарб тушириш, найза санчиш каби ҳаракатлардан иборат бўлади. Бу ўйинда қизлар йигитдан кўз узмай, унинг кимга муҳаббат изҳор қилишини кузатадилар. Бир оздан сўнг йигит ашула айта бошлайди. Йигитнинг дустлари унга жўр бўлиб, ашула орасида қизнинг исмини тилга оладилар. Номи тилга олинган қиз тортиниб, уялиб туради. Йигит уни ўртага, уйинга тортади. Қиз назокат билан, йигитни ургандеқ сочларини буйдалагандек бўлиб аввалига раддия билдиради. Яна жозибалироқ ўйин бошланади. Йигит қизга астойдил таъзим қилиб муҳаббат изхор этади. Қиз ундан шубҳаланаётгандек назар ташлайди, сўнгра қасамларига хайрихохлик билдира бошлайди.

Картинки по запросу фото свадьба в Полинезии

Картинки по запросу фото свадьба в Полинезии             Картинки по запросу фото свадьба в Полинезии Картинки по запросу фото свадьба в Полинезии

Эртасига кечқурун йигит билан қиз учрашади. Бунинг учун улар ота-оналари розилигини илгаридан олиб қўйишган бўлади. Ота-оналар розилиги олингач, тўй тараддуди бошланади. Ота-онаси розилик бермаса-чи?.. Эр­тасига эрталаб йигит билан қизнинг ғойиб бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалади. Куёвнинг жўралари келиннинг уйи ёнига келиб бараварига «Аванга, аванга, аванга!» («Улар қочиб кетибди») деб бақиради.

Кексалар бу воқеадан изтиробга тушади, нобакар қизнинг гунохини кечирмасликларини айтади. Ҳамқишлоқлар ҳам норози. Улар изини топиб келтиришга жазм қиладилар ва бу ишни нонуштадан кейинга қолдирадилар. Лекин бошқа зарурроқ ишлар чиқиб қолиб, қизни ахтариш яна кечиктирилади.

Ҳафта кетидан ҳафта ўтади. Ниҳоят, ота-она қизи ҳузурига оқ бўйра юборади. Бу — авф этиш белгисидир, шундан кейин қочоқлар қайтиб келади, уларни тантана билан кутиб олишади. Келинни сотиб олиш учун «олиқ-солиқ» бошланади. Бу — тўй яқинлашди дегани.

Африка жанубидаги суто халқларида никохлаш жуда узоқ, давом этадиган мураккаб маросимдир. Қизни йигитнинг ўзи танласа-да, никохлаш масаласини йигит билан қиз хал этолма

 Картинки по запросу фото свадьба на африканский суто  Картинки по запросу фото свадьба на африканский суто

Қизни йигит танлайди-ю, лекин қиз йигитнинг таклифини рад этишга ҳақли. Қизнинг розилигини олгач, йигит отасини хабардор қилади. Йигитнинг отаса қизнинг уйига совчи бўлиб боради. Кўп ўтмай қизнинг уйига иккинчи совчи юборилади. Бу совчи «қизнинг онаси» деб юритилади. Холбуки совчиликка қизнинг онаси ҳам, бошқа аёл ҳам бормайди, эркак киши боради. Совчи қизнинг уйига киргач: «Мен бурунаки учун тамаки сўраб келдим» дейди. Уйдаги аёллар дарҳол тамаки янчиб, бурунаки тайёрлайди. Бурунаки носқовоқда тўлдирилиб куёвга юборилади. Носқовоқ куёвнинг фақат поччаси очиши лозим. Дастлаб куёвнинг поччаси бурунаки тортади, кейин носқовоқни бошқаларга узатади. Бурунаки тугагунча носковоқ қўлдан-қўлга ўтади, бўшаган носқовоқ қизнинг уйига қайтарилади; қиз носқовоқни марварид билан безайди ва энг қимматбаҳо тақинчок сифатида маросимларда бўйнига осади. Демак таклиф кабул этилди, фотиха ўқилди.

Шундан кейин келиннинг уйига куёвдан моллар (сигир, қўй, эчки) келтирилади. Дастлабки молларни келтирган киши келиннинг уйига кириб, қудуқдан сув олиш учун челак сўрайди. Келиннинг қариндошлари бу элчига идишга тўлдириб илгаридан тайёрлаб қўйилган ичимликни беришади. Идишдаги ичимлик олти кун давом этадиган байрамга етадиган миқдорда бўлади. Иккинчи марта мол олиб келингунча зиёфат давом этади. Кейинги марта молларни энг яқин дўсти билан куёвнинг ўзи ҳайдаб келади. Куёв қолиб кетиб, келиннинг уйида икки-уч ой бирга яшайди. Келин-куёв оила ишларида бемалол иштирок этаверадилар. Келин учун ваъда қилинган мол подасининг ҳаммаси келин уйига олиб келиб бўлингач, никох тўйи бошланади.

Ҳиндистонда никоҳлаш бошқа халқларникидан кескин фарк қилади. Анъанага кўра, Хиндистонда куёв томон эмас, қиз томон куёв қидиради.

 Картинки по запросу фото свадьба в Самоа   Картинки по запросу фото свадьба в Самоа

Қиз томон махсус совчи белгилайди. Совчи қилиб — қариндошни ёки маҳалланинг муътабар кишисини белгилаш мумкин.

Никоҳлаш вақтида мунажжим ҳам иштирок этиши лозим. Йигит билан қизнинг юлдузи бир-бирига мос келиш-келмаслигини мунажжим аниқлаб беради.

Куёв ва келин танлашда уларнинг қандай табақага мансублигига катта эътибор берилади. Ўз табакасидан бошқа табақа билан никоҳланиш оила, қариндош-уруғ, таниш-билиш, ниҳоят, дин олдида катта гуноҳ ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий