Табиатнинг кўз ишонмайдиган 20 кўриниши

Spread the love

XABARDOR.UZ – Сайёрамиз ҳамиша инсонларни ҳайратга солиб келган. Бир ёнда ўзига хос мушакбозлик бўлса, бошқа томонда ёнар балиқлар, баъзан бўлса шундай қояларни кўрамизки, гўё у ерда девқоматлар яшагандай.

Бу ерда табиатнинг ҳақиқатдан ҳам бетакрор кучга эгалигини тасдиқловчи 20 тасвир тўпланган. Марҳамат!

Балчиқли чақмоқлар

Яшин вулқон шлейфида ҳосил бўлганда балчиқли чақмоқлар шаклланади.

Намибиядаги “Мўъжизавий доиралар”

Тадқиқотчилар бундай сирли феноменнинг сабабчиси қум термитлари, дея тахмин қилишмоқда.

Гигантлар йўли

Шимолий Ирландиядаги қадимий вулқоннинг отилиши натижасида бир-бирига жипс ҳолда ёпишган 40 мингдан ортиқ базалт устунлар билан қопланган майдон вужудга келган.

Лентикуляр булутлар

АҚШнинг Жоржия штати шимолидаги булутлар. Ҳақиқатан камдан-кам учровчи табиат ҳодисаси.

Кататумбо чақмоқлари

Сув устидаги бу ёрқин чақмоқлар йилига 140-160 марта, тунда, 10 соат давомида ҳамда соатига 280 мартагача содир бўлади.

Рождество оролидаги қизил қисқичбақалар

Ҳар йили қуруқлик қисқичбақалари тухум қўйиш мақсадида оммавий тарзда океан соҳилларига кўчиб келишади. Маҳаллий раҳбарият бу кўчишга ҳалақит қилмаслиги учун кўпчилик кўчалардаги қатновни бир ҳафтача тўхтатиб қўяди.

Катта мовий туйнук

Белиза соҳилларидаги баҳайбат сувости карст туйнугининг диаметри 300 метрдан ва чуқурлиги 124 метрдан кўпроқни ташкил қилади.

Асператус булутлари

Ундулатес Асператус ёки ғадир-будур-букри тўлқинлар. Булутларнинг бу тури мистик образга эга бўлиб, ҳали яқинда Булутлар тадқиқотлари жамияти қарори билан алоҳида тур сифатида фанга киритилди.

Натрон Танзания кўли

Тобора ноёб бўлиб бораётган фламинголарнинг доимий кўпайиши учун ягона жой бўлган иссиқ ва шўр сувли кўл.

Олачипор кўл

Канаданинг Клилук кўли – дунёнинг энг йирик сулфат магний, калций ва натрий захираси бўлган жой.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси”

Тадқиқотчиларнинг эҳтиётсизлиги сабабли 1971 йилда газ шахтасида содир бўлган ёнғин ҳалигача ўчгани йўқ.

Янги Зеландиядаги шарсимон валунлар (тоғ жинси бўлаклари)

Аргил тоғ жинсининг эрозияга учраши натижасида текис доира шаклидаги валунлар соҳил яқинидаги сув юзасига чиқиб турибди.

Тез ўт оладиган муз пуфаклари

Муз қопқонига тушиб қолган Канаданинг Абрахам кўлида метан пуфаклари мавжуд.

Музлаган гуллар

Кескин совуқ тушган пайтда (тахминан -22 Цэльсий даражасида) тинч турган денгиз ва кўллар юзаси янги муз билан қопланар экан, унинг кристаллари гўё гулларга ўхшаб бетакрор тус олади.

Қора қуёш

50 мингдан ортиқ чуғурчуқлар чуғурлаб осмону фалакка кўтарилган. Бу ҳолатни яна “гулдураш” деб ҳам аташади.

Ўлим Водийсининг ҳаракатланувчи тошлари

Биронта ҳам инсон зоти яшамайдиган Америка водийсида ноёб геологик ҳолат кузатилди. Қоя бўлаклари ташқи ёрдамларсиз ўзидан узун чизиқ қолдириб, текис тузага қўшилиб кетади.

Сувости доиралари

Япония соҳиллари яқинида нар игнабрюхли балиқлар ҳаракати билан атрофи нозик безатилган текис доиралар ҳосил бўлади. Санъатнинг бу намуналари урғочи балиқни ўзига мафтун қилиш учун яратилади.

Монарх-капалакларининг кўчиши

Бир-бирига зич ҳолда минглаб километр йўлни босиб ўтадиган ушбу капалаклар Канададан жанубга, АҚШга кўчмоқда.

Гуллаётган чўл

Агар Чилида ёмғир одатдагидан кўпроқ ёғадиган бўлса, Атакама чўли мана бундай гул ва ўтлар билан қопланади.

Тўфонсимон булутлар

Бу хил булутлар жуда камёб бўлиб, тропик минтақаларга хосдир. Улар тропик циклонларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ ҳодиса.

Малдовия пляжларидаги биолюминесцэнт тўлқинлар

Фитопланктонларнинг баъзи турлари люминесцэнция қобилиятига эга.

Камалакранг эвкалиптлар

Бу кўриниш эвкалипт танасини бўлак ҳолида ташлаши туфайли пайдо бўлади. Поянинг ҳар бир бўлаги аста-секин мовий, бинафша, оловранг, сўнгра тўқ қизил рангга киради.

Сардиналар юриши

Майдан июль ойигача сардине тўдалари Жанубий Африканинг шарқий соҳилларидан шимолга қараб йўл олади.

манбаа: http://xabardor.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий