Табиатда учрайдиган 7 ғайритабиий ҳодиса

Spread the love

Сайёрамиз кўплаб сир ва жумбоқларга бой. Ҳар куни янги-янги сирли ҳодисаларга дуч келиш мумкин. Уларнинг айримларини кўриб ҳайратга тушасиз, ишонгингиз келмайди. Беихтиёр “Тушимми-ўнгимми?” деб юборасиз.

Қўйидаги суратлардаги ғайритабиий ҳодисалар ҳам ана шундай ҳайратлантирувчи воқеалар сирасига киради.

Тирик тошлар

Тирик тошТирик тошлар ертаклардагина бўлмайди. Улар Чили соҳилларида кенг тарқалган. Бу “тош”ни иккига бўлсангиз, ичидан гўшт чиқади. Бу тирик тошлар аслида хордалилар турига мансуб Пюра чиленсис деб номланувчи жониворлардир.

Линзасимон булутлар

Линзасимон булутларБу ҳодисага тоғли ҳудудларда дуч келиш мумкин. Линзамисон шаклдаги булут ерга жуда яқин бўлади ва кучли шамол эсса ҳам жойидан қўзғалмайди. У кўпинча булутдан кўра учар жисмни эслатади.

Қизил крабларнинг кўчиши

КискичбакаларРождество оролида юз миллиондан ортиқ қизил краб яшайди. Бу мавжудотлар қуруқликда яшайди, лекин соҳил бўйидаги сувга тухум қўяди. Кўпайиш мавсумида краблар қирғоққа интилишади ва Рождество оролидаги барча йўллар жонли қизил дарёга айланади.

Сув остидаги ҳалқалар

Сув ости халкалариЯпониялик фотограф Ёжи Оката сув остида суратга олиш ишларини олиб бораётиб денгиз тубида сирли ҳалқаларга дуч келди. У бу воқеа ҳақида бутун дунёга маълум қилди. Сирли ҳалқаларнинг қандай пайдо бўлиши эса ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Маълум бўлишича, бу гўзалликни фугу балиқлари яратар экан! Урғочи балиқнининг эътиборини жалб қилиш учун эркак балиқлар сув тубида мана шундай ҳалқалар “чизар” экан. “Нақш” қанчалик чуқур ва аниқ бўлса, унинг урғочи балиқ эътиборини қозониш имконияти шунчалик юқори бўлар экан. Бу ҳалқалар яна бир вазифани ҳам бажариши ойдинлашди. Балиқлар тухумини айнан мана шу ҳалқа ичига қўяр ва тухумларни оқим олиб кетиш хавфи шу тарзда бартараф қилинар экан.

Даниянинг қора қуёши

Кушлар галасиИссиқ ўлкалардан қайтаётган қушлар галаси Дания ҳудуди устидан учиб ўтади. Улар шу даражада кўп бўладики, ҳаттоки қуёшни ҳам тўсиб қўйишади. Бу ҳодисани шоирона тарзда “Даниянинг қора қуёши” деб аташади.

Пилла-дарахтлар

Пилла дарахтиПокистонда юз берган бу ҳодиса туфайли барча дарахтлар ўргимчак инлари билан қопланган ва катта пахтақандларга ўхшаб қолган. Ўргимчакларнинг дарахтларни эгаллаб олишларига сув тошқини сабаб бўлган. Сувдан қочган ўргимчаклар барча дарахтларга ин қуриб олишган.

Дарахтда юрувчи эчкилар

ЭчкиларДарахт устида мушкуларгина эмас, эчкилар ҳам юра олар экан! Бу ғаройиб манзарани Африканинг шимолий қисмида кузатиш мумкин. Бу ерларда ўт-ўланлар камлиги боис эчкилар қоринларини дарахтлар устида тўйғазишга мажбур бўлишади. Айниқса, сербарг арганин дарахти эчкилар учун ҳақиқий озуқа манбаи ҳисобланади.

Манбаа: xabarlar.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий