Йеллоустон миллий парки

Spread the love

Йеллоустон миллий парки- АҚШнинг шимолий-ғарбидаги қўриқхона. Вайоминг, Монтана, Айдахо штатларида. Қояли тоғларнинг ўрта қисмида, баландлиги 2200—2500 м платода жойлашган.

Платонинг атрофи баландлиги 3000—3600 м ли тоғ тизмалари билан ўралган. Майдони 9000 км2. Йеллоустон миллий парки — мамлакатдаги дастлабки қўриқхона, 1872- йилда ташкил этилган. Паркнинг 90% ҳудуди игна баргли қалин ўрмон билан қопланган.

Картинки по запросу фото Йеллоустон парки
Йеллоустон дарёсида чуқурлиги 360 м гача, узунлиги 20 км ли дара ва баландлиги 94 м гача бўлган шаршаралар бор, балчиқ вулкани ва кўл кўп, энг каттаси Йеллоустон кўли (майдони 139 км2). 3 мингга яқин гейзер бор.

Картинки по запросу фото Йеллоустон парки
Йирик ҳайвонлардан қора айиқ (барибал), қўнғир айиқ (гризли), буғу, оҳу, антилопа, койот, бизон ва бошқа қушларнинг 200 га яқин тури мавжуд. Йеллоустон миллий паркининг табиати манзарали, йилига 4,5 млн. гача турист келади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий