Дунёдаги энг

Spread the love

-Дунёдаги энг катта сут эмизувчи ҳайвон кўк китдир. Унинг оғирлиги 150 тонна, узунлиги 30 м. Бир кеча кундузда 2-4 тонна озиқ ейди. Энг қизиғи кўк китнинг тишлари бўлмайди, у фақат планктонлар билан озиқланади. Кук кит -Дунёдаги энг катта гул Раффлезия Арнолди бўлиб, у гулни Суматра оролида Раффлезия ва Арнолди биринчи бўлиб учаратган ва ўзларининг номини берган. Гулнинг диаметри – 1 м. -Дунёдаги энг катта қуруқликдаги ҳайвон филдир. Хартумлилар туркумига кирувчи бу ҳайвон 4-5 тонна юк босади. Фил -Дунёдаги энг катта сут эмизувчи ҳайвон кўк китдир. Унинг оғирлиги 150 тонна, узунлиги 30 м. Бир кеча кундузда 2-4 тонна озиқ ейди. Энг қизиғи кўк китнинг тишлари бўлмайди, у фақат планктонлар билан озиқланади.   -Дунёдаги энг катта ёнғоқ ҳосил қилувчи дарахт Сейшел оролида ўсувчи сейшел палмаси бўлиб, 13-25 кг тош босадиган ёнғоқларни ҳосил қилади. Сейшел палма -Дунёдаги энг кичкина гул волффия бўлиб, гулининг диаметри 1 мм, яъни тахминан тўғноғичнинг учидай келади. Волффия -Дунёдаги энг катта қуш Африка туяқуши бўлиб, бўйи 3 м, оғирлиги 100 кг ни, тухуми эса 1409 гр ни ташкил қилди. Туяқуш узун ва бақувват оёқлари ёрдамида соатига 60-70 км тезлик билан югура олади. Африка туяқуши -Дунёдаги энг катта тошбақа денгиз тошбақаси бўлиб, унинг оғирлиги 300 кгни ташкил қилади. Денгиз тошбақаси -Дунёдаги энг катта икки паллали моллуска денгизларда яшайдиган тридакна деб номланган моллуска бўлиб, вазни 250 кг га етиши аниқланган.   -Дунёдаги энг катта акула китсимон акула бўлиб, узунлиги 12-20 метрни, оғирлиги 15-20 тоннани ташкил қилади.   -Дунёдаги энг кичик акула тиканли акула бўлиб, узунлиги 40-45 смни ташкил қилади.   -Дунёдаги энг кўп электр токини ишлаб чиқарадиган ҳайвонлар тропик денгизларда учрайдиган кичикроқ скатлар бўлиб, 70 Вт кучланишли электр заряди ҳосил қиладиган аъзоси бор.   -Дунёдаги энг катта куракоёқли – морж бўлиб, танасининг узунлиги 4 м га, вазни эса 2000 кг га етади. Унинг юқори жағида пастга қараб ўсган 40-70 см ли тиши бор.   -Дунёдаги энг катта дарахтлар Австралия эвколипти билан секвоядендрон дарахтларидир. Энг баланд эвкалиптнинг баландлиги 155 м, секвоядендронники эса 142 м ни ташкил қилади. Шундай йирик дарахт миттигина уруғдан униб чиқади. Унинг битта қуббасида 200 тача уруғ бўлади, 196 минг уруғ эса 1 кг ни ташкил қилади.   -Дунёдаги энг кичик қуш нектархўр (колибри) бўлиб, бу қуш фақат гул нектари билан озиқланади. Оғирлиги бор ё`ғи 1,5 гр.   -Дунёдаги энг катта қирққулоқ (папоротник) дарахцимон бўлиб, Янги Зеландияда ўсади, бу ўсимлик спатия туркумига мансуб, баландлиги 24 метрга етади.   -Дунёдаги энг катта ханжарсимон мевали ўсимлик Малайзияда ўсадиган ороксалондир. Унинг баландлиги 18 метр. Мевасининг узунлиги 60-120 см ени 8 см келади.   -Дунёдаги энг катта илон анаконда бўлиб, узунлиги 11.4 метр келади. Энг қизиғи бу илон 100 тага яқин тирик тухум туғади. -Дунёдаги энг захарли илон йўлбарс илон бўлиб, Тасманияда яшайдиган ушбу битта илоннинг захари 400 кишини ўлдирар экан.   -Дунёдаги энг катта калтакесак Комод ва Флорес(Инданезия) оролларида яшайдиган комод эчкиэмари бўлиб, узунлиги 3,66 м, оғирлиги эса 160 кг келади. Энг қизиғи унинг одамларга ҳам хужум қилишидир.   -Дунёдаги энг катта тошбақа денгиз тошбақаларидан бўлган терили тошбақадир (Дермочейс cориаcеа). Бу жониворнинг оғирлиги 600 кгдир.   -Дунёдаги энг катта бақа Ғарбий Америкада, Камерун ва Анголада яшовчи голиаф бақа (Rana goliath)си бўлиб, узунлиги 76 см, боши 33 см, оёқларининг узунлиги 44,5 см, оғирлиги 5 кг дир. Rana goliath курбакаси -Дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи жонзод бактериялар бўлса керак. Улар ноқулай шароитда спора ҳосил қилади. Бу споралар қуруқ жойда минг йиллаб ҳаётийчанлик ҳусусиятини ёқотмайди. Бактерия -Дунёдаги энг тез сузувчи қуш пингвиндир. Бу ажойиб қуш соатига 36 км тезлик билан сузади. Пингвин 1 -Дунёдаги энг катта маймун горилла бўлиб, бўйи 2м. Оғирлиги 260 кг етади. Горилла -Дунёдаги энг йирик тунги капалак Аттаcус Алтас. Қанотлари ёйилганда 30 см га етиши боис кўпинча кўрганлар уни қуш деб ўйлашади. Аттаcус Алтас капалак -Дунёдаги энг тез учувчи ҳашарот ниначи ҳисобланади. Унинг ҳаракатининг тезлиги 57 км/соатга етади.   -Дунёдаги энг катта ари япон қовоқарисидир, узунлиги 7 см. Ўзидан икки баробар катта ҳашорот танасини ҳам дахшатли жағлари ёрдамида кесиб ташлайди. Ҳар йили Японияда 40 киши бу ариларнинг ҳужумидан вафот этади. Қорин қисмидан отилиб чиқадиган заҳар инсонни ўлдирадиган даражада кучлидир. Япон ковокариси -Дунёдаги энг катта кемирувчи ҳайвон Жанубий Америкада яшовчи қундузсимон капибарадир. Бу жониворнинг оғирлиги 60 килограммга етади. Капибара -Дунёдаги энг катта молекула ҳам органик оламга тегишли бўлиб, бу ДНК ва РНКдир.   -Дунёдаги энг катта тирноқлар айиқсимонларга тегишлидир. Айик тирноги -Дунёдаги энг жасур ҳайвон деб Гиннеснинг рекордлар китобига митти асалхўр киритилган. Бу ҳайвон йўлида учраган барча ҳайвонларни илонларни, кемирувчиларни ва ҳакозолар билан озиқланиб кетаверади. Бу ҳайвон асалхўр эмас, балки асалари личинкаси билан озиқланади. Илон заҳри таъсир ҳам қилмайди. Асалхур -Дунёдаги энг катта ҳужайра туяқуш тухуми бўлиб, оғирлиги 1409-1500 гр гача чиқади. Туякуш тухуми -Дунёдаги энг катта барг рафия палмасига тегишли бўлиб, чодирдек келадиган битта баргининг узунлиги 22 м, эни 12 м, баргининг банди эса 5 м га етади.   -Дунёдаги энг катта игнабарг Ҳимолай тоғларида ўсадиган пинус логифолия номли қарағай баргларидир. Бир дона игнабаргининг узунлиги 30 см га етади. Пинус логифолия -Дунёдаги энг кўп барглари яшайдиган ўсимлик Африкада ўсадиган велвичиядир. Унинг 2-3 та тасмасимон барглари, 100 йилгача ўсиб туради. Африка велвичияси -Дунёдаги энг катта тўпгул Ҳиндистонда ўсадиган таллипот палмаси бўлиб, тўпгулининг узунлиги 14 м, айланаси эса 12 м га етади. Талипот палмаси -Дунёдаги энг бўйи узун сув ўти Тинч океанида ўсадиган макроцистис бўлиб, узунлиги 60 м, бу ўсимлик суткасига 45 см тезлик билан ўсади. Денгиз макроцистиси -Дунёдаги энг секин ўсадиган ўсимлик қутб лишайнигидир. Бу ўсимлик юз йилда 2,5 см ўсади. Ўзи эса 4500 йил умр кўради.   -Дунёдаги энг тез ўсадиган ўсимлик бамбук бўлиб, бир кеча кундузда 90 см га ўсади. Энг қизиғи бамбук дарахт эмас балки ўт ўсимликдир. Баландлиги 18 метрга етади. Бамбук -Дунёдаги энг ҳавфли моллюска Ҳинд океанида яшайди, бу моллускалар заҳарли ҳалтачаси бўлиб, жуда ҳам кучли заҳар ажратади. Шунинг учун буларни жаҳанам вампирлари деб аташади. Океан моллускаси -Дунёдаги энг тили узун ҳайвон жирафадир. Унинг тили узунлиги қарийб 50 см. екан. Шу сабаб ҳам у о з қулоқларини тили билан тозалайди. Яна бир жиҳат – кўпчиликнинг наздида туя сувсиз энг кўп вақт юра оладиган ҳайвон. Бироқ яқинда олимлар жирафанинг туяга нисбатан кўпроқ муддат сувсиз юра олиши мумкинлигини исботлашди. Жирафа

Вам может понравиться

Добавить комментарий