Дунёдаги энг ифлос шахарлар топ-10 лиги

Spread the love

1. Чернобыль, Украина

1986 йил 26 апрелда Чернобиль атом- эектро станциясида рўй берган техноген халокат хакида эшитмаган билмаган одамнинг ўзи йўк. Ўша куни 30 киши вокеа жойида хаётдан кўз юмган, 135 минг киши кўчирилиган эди. Айни пайтда ушбу халокатдан зарар кўрганлар сони5,5 миллион кишини ташкил этади. Портлаш жараёнида Хиросима ва Нагасикада портлаган атом бомбасидан юз баравар кўпрок радиация ажралиб чиккан.

2. Дзержинск, Россия

Мамлакатдаги энг саноатлашган ва ифлос шахарлардан бири. Бу ерда саноат чикиндиларидан захарданганлар сони 300 минг кишидан ортади. Бу ерда эркакларнинг ўртача умр кўриш ёши 42, аёлларда эса 47 ёшни ташкил этади. Маълумотларга кўра, 1930-1998 йиллар давомида ша?ардаги кимёвий куроллар заводидан 30 минг тонна захарли чикиндилар чикарилган. 2003 йилги маълумотга кўра, шахарда ўлим кўрсаткичлари тугилишдан 2,6 баравар юкори бўлган.

3. Хайна, Доминикан Республикаси

Шахарда аккумулятор ишлаб чикарувчи ёпик завод фаолият кўрсататди. Шу боис, атроф-мухитга чикарилаётган кўргошин чикиндилари ахолининг саломатлигига жиддий хавф солаётир. Хайнада кўргошиндаен захарланиш туфайли рухий ва кўз касалликлари, ногирон тугруклар бошка жойлардагидан бир неча баравар юкори. Маъмурият тозалаш ишларини олиб боришга хали киришганича йўк.

4.  Кабве Мамлакатнинг катталиги жихатдан иккинчи шахри саналади. 102 йилда бу ерда жуда катта кўргошин кони топилган. Мазкур саноат хомашёсини кайта ишлаш натижасида кўргошиндан захарланиш кўрсаткичлари кескин ортган. Жабрланганлар сони 250 мингдан ошган. Жахон банки ўтган йили шахардаги санитария ахволини яхшилаш максадида20 миллион доллар микдорида маблаг ажратган.

5. Ла-Оройа, Перу

1922 йилдан бер Анд тоглари багрида жойлашган бу шахар ахолиси махаллий металлургия заводи чикараётган захарли чикиндилардан азият чекади. 35 минг нафар захарланган одамлар рўйхатга олинган. Болаларнинг тўксон тўккиз фоизининг конида кўргошин бирикмалари топилган. Кислотали ёмгирлар туфайли бу шахарга анчадан бери битта хам гиёх ўсмай кўйган.

6. Линьфынь, Хитой.

Линьфынь – Хитойдаги иэнг ифлосланган шахарлардан бири. Бу ерда мамлакатнинг энг йирик кўмир конларидан бири жойлашган. Махаллий клиникаларда бронхит, пневмония, ўпка саратони каби касалликлари билан кўплаб одамлар мурожаат килишади.

7. Майлу- Суу, Киргизистон.

Денгиз сатхидан 2000 метр баландликда Майли-суу дарёси водийсида руан казиб олиш ишлари ўтган асрнинг ўрталарида бошланганди. 1968 йилда эса, радий ишлаб чикарувчи иккита завод ўз ишини тўхтатди. Радлиоактив чикндиларни катта кисми эса, ана шу дарё сохилида махсус ўралар казилиб кўмиб ташланди. Турли табиий офатлар, сув тошкинлари бу ерд сакланаётган радиоактив чикиндиларни атрофга катта тезликда таркалишига сабаб бўлаётир. Бу ерда яшовчилар саратон касаллиги билан бошкаларга нисбатан икки баравар кўпрок чалинадилар.

8. Норильск, Россия

Россиянинг бу ифлосланган шахрида хатто кор хам кора рангда ёгади, десак ишонаверинг. Стронций, никель, кўргошин, мис, кобальт чикиндилари 134 минг одаамнинг хаётига хавф солаётир. Нафас олсангиз димогингизга гуп этиб олтингугурт хиди ёпирилади. Бу ерда ўртача умр давомийлиги Россиядаги умумий кўрсаткичдан ўн йил камрок. 2001 йилдан бошлаб шахар хорижликлар кириши учун ёпилган.

9. Ранипет, Хиндистон

Бу ерда потенциал захарланган одамлар умумий сони 3 500 000 кишини ташкил этади. Сабаб: шахар якинида Хиндистондаги энг катта терини кайта ишлаш заводлари жойлашган. Терига одатдла хром билан ишлов берилади. Хар йили 1,5 млн тонна захарли чикндилар окава сувларга ташланади. Окава сувлар кишлок хўжалиги экинларини сугоришда ишлатилади. Якинда мамлакат хукумати бу ердаги вазиятни эътиборга олиб, тери заводларидан бирини ёпишга карор килди

10. Рудная Пристань, Россия

Дальнегорск ва Рудная Пристань – Узок Шархдаги бу икки шахар ахолисининг 90 мингга якини кўргошин, симоб ва кадимий чикиндилари туфайли жиддий зарарланишган. Бу ердан атмосферага хар йили 854 тонна кўргошин ва маргимуш чикиндиси ташланади. Якиндла заводлардаги эритиш печлари ёпилди. Ахолини согломлаштириш ишлари олиб борилмокда

Вам может понравиться

Добавить комментарий