Ажабланарли Полинезия

Spread the love

Швед этнограф олими Бенгт Даниельсон Океанияга бир неча бор саёҳат қилган, асарлар ёзган. Б. Даниельсоннинг «Полинезия — океандаги қуруқлик» номли китобчасида полинезияликларнинг ҳаёти ва урф-одатлари ҳақида қўйидаги маълумотлар бор.

Полинезияда ҳамиша ёз бўлгани учун ерли халқ енгил-елпи кийинади. Ўсмирлар ва эркаклар, одатда, пустлоқдан қилинган авратпуш тақади, хотин-қизлар эса пустлокдан тайёрланган калта юбка кияди. Ҳаво салқин пайтларда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пустлокдан қилинган плашч кийиб олишади. Самоа ва Маржой оролларида истиқомат қилувчи халқларда ўсимлик толасидан тайёрланган юбкалар кенг тарқалган. Айрим оролларда рақсга тушгандагина газламадан тайёрланган юбка кийилади. Ишдан кейин ва байрам кунлари тиззагача тушадиган пешбанд тутишади. Океанияда кенг тарқалган бундай кийим ҳозир ип-газламадан тайёрланмокда.

Картинки по запросу фото голые Полинезия           Картинки по запросу фото голые Полинезия

Аёлларнинг кўкрагинн очиб юриши Полинезияда мутлақо уят ҳисобланмайди. Эркакларнинг аёллар кўкрагига унчалик эътибор бермаслиги шундан бўлса керак. Аммо аёлларнинг қип-яланғоч юриши беадаблик саналади. Бу ерда аёлларнинг қайиқда юриши тақиқлаб қўйилган. Шунинг учун оролга денгизчилар келганда аёллар кемагача фақаат сузиб боришлари мумкин. Пўстлоқ юбка сув тегиши билан ивиб кетади, шу туфайли аёллар сувга тушаётганда юбкаларини ечади ёки сўзаётганларида юбка ивиб тушиб қолади. Қип-ялонғоч бўлишдан уялиб бўлса керақ кўпчилик аёллар кемага сўзиб бормай, сохилда қолади; аммо денгизчилар ҳар хил матолар, кўзгу ва маржон каби буюмларни кўз-кўз қилиб уларни йўлдан уришади. Натижада баъзи аёллар тақиқни бузишга мажбур бўлишади.

Картинки по запросу фото Полинезия народ остров         Картинки по запросу фото Полинезия народ остров

Бу ерда оила фақат ота-она ва болалардангина ибораг бўлмай, турли ёшдаги бошқа қариндошлари ҳам шу оиланинг аъзоси ҳисобланади. Одатга кўра, йигитлар ва қизлар тўлишганидагина вояга етган ҳисобланади. Бадавлат оилаларда тезроқ семириш учун болалар қоронғу уйда овқатлантирилади ва қадди-қоматига ёшлигидан эътибор берилади. Бола вояга етганида сарвқомат бўлиши учун болалигиданоқ мускуллари ривожлантирилади, умуртқа поғоналари вақт-вақти билан силанади, оёқлари чўзилади.

Картинки по запросу фото голые Полинезия       Картинки по запросу фото голые Полинезия

Оилаларда ёш болаларга чол, кампирлар қарашади. Иқлим иссиқ бўлгани учун ҳамма болалар 6 ёшгача яланғоч юради, кейин камбар пешбанд тутишади. Полинезияда болаларга маза; чунки болалар йиқилиб тушиши эхтимоли бўлган нарвон ҳам, қўлини қисадиган эшик ҳам, синдириши мумкин бўлган чойнак-пиёла ҳам, хаёт учун хавфли электр симлари, машиналар ҳам йўқ.

Полинезиялик болалар ўн ёшидан мустақилликка эга. Болалари бир неча кунгача уйига келмаса ҳам ота-она хавотир олмайди, чунки болалар оч қолишмайди — балиқ, овлашади, мева-чева териб ейди, ҳамма ерда уларга бошпана топилади, жуда бўлмаса, пальма дарахти тагида ҳам тунаб кетишаверади.

Картинки по запросу фото жизнь в полинезии        Картинки по запросу фото жизнь в полинезии

Бу улкада қатъий жадвалли умумий таълим мактаблари йўқ. Гап шундаки, полинезияликлар, фарзанд ота-онасига тақлид қилиши ва уларга кўмаклашиши керак, ёшлик йиллари ҳаётий масалаларни урганиш ва хаётга тайёрланиш даври бўлиши керақ деб хисоблайди.

Ошиқ-маъшуқлар бир-бирларига шоирона севги изхор этишади. Катталар севги-мухаббатни шунчалик қадрлашадики, хатто ёшларни ўз майлларига қўйиб беришади. Полинезияликларнинг фикрича, болалик ва ўсмирлик даври жиддий ҳаётга тайёргарлик кўришнинг илк босқичи хисобланади. Катталар, хатто ёш болалардан маслахат сўрайди. Болалар, баъзан муҳам масалаларни ҳам катталарсиз,. узларича хал ўилаверади.

Ёшлар балогатга етгани ҳамоно турмуш қуради. Ажрашган эр-хотинлар, тул эркак ва бева хотинлар ҳам вақтни ўтказмай қайтадан оилали бўлиб олишади. Йигит ёки қизнинг қачон турмуш қуришини, яъни тўй ўтказиладиган вақтни ота-она белгилайди. Бирон йирик қабила бошлиғининг ўғли ёки қизи турмуш қурадиган бўлса, бу масала кўп кишилик кенгашда мухокама қилинади. Мухокама баъзан бир неча кунга чузилиши мумкин.

Картинки по запросу фото страшные каннибалы        Картинки по запросу фото страшные каннибалы

Аслзодалар ўз фарзандларини ёшлигидан унашиб қўяди. Уларда ёшларнинг оила қуришида ота-она ҳал қилувчи рол ўйнаганидан йигит қиздан унга турмушга чиқишга розими-йўқми эканлигини сўрамайди, балки қизлари билан турмуш қуришга розилик беришларини ота-онасидан сўрайди; ота-онасининг розилиги билан қизнинг уйига балиқ, қовурилган чучқа боласи каби егулик совға олиб келади-да, гапнинг пўст-калласини айтиб қўя қолади. Қизнинг ота-онаси эса, кўпинча, қизи билан маслаҳатлашиб ўтирмай, жавоб бериб юбораверади.

Полинезияда эр-хотин жуда осонлик билан ажрашиб кетиши мумкин. Қўйди-чиқдиларга кўпинча, узаро вафосизлик ва дағал муомала сабаб бўлади. Муомала тўғри келмай қолса, эр-хотинлар дарров ажралишади, мол-мулк ва болалар бўлиб олинади. Одатда, аёл қиз болаларни ва чақалоқни, эр эса каттароқ ёшдаги ўгил болаларни олади.

Полинезияликлар урф-одатига кўра, бева аёл ўлган эрининг ака-укаларидан бирига турмушга чиқиши керак. Бу ҳол аёл учун эриш туюлмайди, албатта.

Полинезиянинг кўпгина оролларида бир эркакка бир неча аёл никоҳланади. Фақат Маркиз оролларидагина бир аёл бир неча эркак билан никохланиши мумкин; бунга сабаб— бу оролларда эркаклар Полинезиянинг бошқа жойларига қараганда аёллардан анча кўплигидир. Бир аёлнинг уч-тўртта эри бўлса-да, оилага аёл эмас, балки эркаклардан бири бошчилик қилади, қолган эрлар бош эрга итоат этади. Бош эр ўзидан бўлган болаларга ҳам, хотинининг бошқа эрларидан бўлган болаларига ҳам оталик қилади. Уй-жойлар катта ўғилга мерос қолади. Меросхур қиз бўлса мерос, ноилож, қизнинг номига ўтади.

Картинки по запросу фото люде из остров без одеждеКартинки по запросу фото люде из остров без одеждеКартинки по запросу фото люде из остров без одежде

Полинезияда тақиқни бузиш жиноят ҳисобланади. Масалан, Маркиз оролларида аёл ёки бола бирор буюм устидан ҳатлаб ўтса, бу буюмни ишлатиш мумкин эмас. Буни ҳам қўяверинг. Агар шу буюм аввал эркак кишининг боши тепасида турган бўлса, буюм эгаси тақиқни бузган аёл ёки болани ўлдириши лозим, шу билангина у ўз гуноҳини ювади. Агар аёл эрининг товоғидаги овқатини еса, қаттиқ жазога махкум этилади. Ерли халқ, касаллик ўлим, жарохатланиш, жангда ҳалок бўлишнинг ҳаммасига тақиқни бузишлар сабабчи деб билиб, шунга ишонишади. Аёлларга нопок мавжудот деб қаралганлигидан хотиннинг эри билан бир хил овқат ейиши ва бирга овкқатланиши тақиқлаб қўйилган. Ҳар бир оилада эр ва хотин учун алохида-алохида ошхона, овқатланадиган хона бўлади. Бундай тақиқдан, кўпинча, аёллар озор чекади. Мабодо, эри хотинининг бирор нарсасига тегиб кетса, хотин бу нарсани бошқа ишлата олмайди, эри эса ундан бемалол фойдаланаверади. Чўчқа ва тошбакқа гўшти, тунец балиғи, товуқ фақат эркаклар таоми ҳисобланади, аёлларнинг бу таомларни истеъмол қилиши ман этилган.

Полинезияликлар кийимини ювмайди, чунки дарахт пўстлоғидаи тайёрланган материал сувда ивиб кетади. Шу боисдан, ифлос кийимни ташлаб, янгисини кийиб олишаверади. Улар идиш – товоқни ҳам ювмайди, уларнинг товоғи — барглар. Юқорида айтилганидеқ овқатни катта- катта баргларга сўзиб, қўлда ейишаверади.

Полинезияда меҳнат эркак ва аёллар биологиясига асосланиб такқсимланади. Аёллар енгилроқ эркаклар эса оғирроқ ишларни бажаради. Бу ерда вақт ҳисоби олиб борилмайди, қачон ва қандай ишлашни ҳар ким ўзи белгилайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий