Абиотик омиллар

Spread the love

Абиотик омиллар, муҳитнинг абиотик омиллари (юнонча — инкор қўшимчаси ва bios — ҳаёт) — муҳитнинг тирик организмларга таъсир этувчи ноорганик омиллари (иқлим, температура, намлик, радиация, тупроқнинг шўрхоклиги ва бошқалар) мажмуи.

Абиотик омиллар кимёвий (ҳаво, сув, тупроқ таркиби), физикавий (қуёш ва космик радиация, ёруғлик ва иссиқликнинг тақсимланиши, ҳаво оқимлари гравитацияси, сув алмашинуви қонуниятлари ва ҳоказолар) омилларга бўлинади. Тирик организмлар тури, зоти ёки навининг уз ареали чегарасидаги сони ва тақсимланиш даражаси организмларнинг яшаши учун зарур ҳисобланган, аммо энг кам миқдордаги чекланган Абиотик омилларга боғлиқ. Тирик организмлар тараққиёт жараёнида муҳитнинг Абиотик омиллар таъсирига мослашиб боради. Омиллардан айримларининг ортиқча еки камлиги тирик организмларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий