Тошкентда патрул хизмати автомобилларининг ташқи кўриниши ўзгармоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизматининг автопарки босқичма-босқич янгилаб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Янги автомобиллар инспекторларнинг кундалик хизмати учун зарур бўлган барча зарур алоқа воситалари ҳамда ташқи ва салон ичини доимий тасвирга олишга мўлжалланган кузатув камералари билан жиҳозланган.

Пост-патрул хизмати автомобиллари ҳам янги дизайнга эга бўлган. “Бу тизимда олиб борилаётган ўзгаришларнинг бир қисми бўлиб, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари хизмати сифат жиҳатидан янги босқичга қадам қўяётганидан далолат беради”, — дейилади хабарда.

манбаа: daryo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий