Huawei Y5 II: 4 ядроли процессорга эга ҳамёнбоп смартфон

Spread the love
 Huawei асосий эътиборни P9 русумидаги янги флагманларга қаратаётган бўлса ҳам, олдинги йилларда эълон қилинган смартфонларга замонавий инновация ва имкониятларни татбиқ қилишдан тўхтагани йўқ.

Компания 2015 йилда намойиш қилган Y5 смартфонини Y5 II номи билан янгича талқинда тақдим этишни режа қилмоқда.

5 дюймли, 1280х720 пиксель сиғимига эга HD экранга эга Y5 II смартфони 1.3 ГГц частотада ишлайдиган MediaTek MT6735P тезкор процессорида фаолият кўрсатади.

У 1 Гб оператив хотира ва 8 Гб ички хотира билан таъминланади. Смартфон 135 грамм тош босади.

Ҳамёнбоп смартфоннинг 2 Мп олд ва 8 Мп бош камералари бўлади. Гаджет Android 5.1 операцион тизимининг ўзлаштирилган Huawei EMUI 3.1 талқини бошқарувида ишлайди.

Смартфон аккумуляторининг сиғими 2200 мАс бўлади. Янги талқиндаги смартфон жорий йилнинг 2 чорагида сотувга чиқарилиши мумкин. Мобиль воситасининг нархи $165 доллар бўлиши кутилмоқда.

манбаа: http://www.terabayt.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий