Huawei «энг яхши сурат оладиган смартфон» – P9’ни намойиш қилди

Spread the love

Хитойлик йирик ишлаб чиқарувчи Huawei ўзининг P9 туркумидаги навбатдаги икки смартфонини намойиш қилди. Компаниянинг айтишича, смартфонларнинг ҳар иккаласи фойдаланувчиларга суратга тушишнинг замонавий имкониятлари билан манзур бўлади.

Huawei «энг яхши сурат оладиган смартфон» – P9’ни намойиш қилди

P9 ҳамда унинг бир оз йирикроқ талқини P9 Plus девайсларининг ҳар иккиси Германиянинг кўп йиллик (102) тажрибага эга Leica фирмаси билан ҳамкорликда тайёрланган 12 МП қўш объективли бош камерлари билан таъминланган.

камера

Huawei компанияси мазкур қурилмаларнинг камерасини халқаро смартфон бозорида ундан бир қадам олдинда бораётган Apple ҳамда Samsung компанияларининг сўнгги ютуқлари билан таққослаб кўришдан чўчимади.

6 апрель куни Лондонда бўлиб ўтган тақдимот жараёнида Huawei’нинг мобиль телефонлар бўйича раҳбари Ричард Йунинг қайд этишича, компания Leica фирмасининг энг такомиллаштирилган сурат олиш технологияси билан бойитилган смартфон камераларини фойдаланувчиларга тақдим этмоқда.

P9

Компаниянинг айтишича, P9 камерасининг юқори сезувчанлик функцияси iPhone 6s камерасида олинган суратлардан 270 фоизга, Samsung Galaxy S7 гаджети муҳрлаган тасвирлардан  90 фоизга юқори, яъни ёруғлик паст жойда ҳам, равшан ва сифатли сурат олиш мумкин.

«Тўғри, iPhone қурилмалари сифатли сурат олишда етакчи, аммо биз улардан яхшироқмиз,» деди Ричард Йу.

Смартфонлар 5 МП олд сенсорли камера билан таъминланган.

P9 флагмани iPhone 6s (4.7 дюйм) гаджетига қараганда юпқа ва йирик дисплейга эга бўлиб, экрандаги ранглар намойиши ҳам айфонга нисбатан юқори. Аммо унинг бир ожиз жиҳати аккумулятор сиғимида. Яъни P9 қувват тошининг 3000 мА соат сиғими айфонга нисбатан деярли икки баробар камроқ. Бу эса қурилма савдосига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Huawe P9

P9 смартфони 5.2 дюймли 1080p фомартида намойиш қилувчи дисплей ва 2.5 ГГц частотада ишлайдиган, 64 битли Kirin 955 процессорига эга.

P9 Plus гаджети эса 5.5 дюймли «Press Touch» технологиясидаги дисплейга эга. Смартфон 3,400 мА соат қувват сиғимига эга.

Янги смарфтонлар Android 6.0 опреацион тизимида фаолият кўрсатади.

«Жаҳондаги смарфтон фойдаланувчилари йил мобайнидан миллиардлаб суратлар олишади. Биз эса ана шу жараённи янги инновациялар билан бойитишда фойдаланувчилар фикрларига таяндик,» дейди жаноб Йу.

Ҳар иккала қурилма бармоқ изи сканери билан таъминланган бўлиб, улар бармоқни 3D форматида сканер қилиб, сўнг фойдаланувчига тизимга киришига рухсат беради.

Huawei’нинг ушбу смартфонлари алюминий корпусда ишлаб чиқарилган. Корпуснинг қалинлиги 6,4 мм. Солиштириш учун айтамиз, Samsung Galaxy S7 смартфонининг корпус қалинлиги 7,9 мм.

Компания татбиқ этаётган «dual-IC Rapid Charge» технологияси қувват тоши – аккумуляторни 10 дақиқа ичида 6 соатлик суҳбат учун етарли қувват билан таъминлайди.

Смартфонлардаги microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида фойдаланувчилар хотира сиғимини кенгайтиришлари мумкин.

Huawei P9

Смартфонларни жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб сотилиши маълум қилинган. P9 девайсининг 32 ГБ талқини учун 683 АҚШ доллари, худди шу талқиндаги P9 Plus 800 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланиши кутилмоқда.

Apple эса iPhone 6s мобиль алоқа воситасининг энг арзон 16 ГБ талқинини $759 доллардан, Samsung S7 смартфонининг энг арзон 32  ГБ вариантини $801 АҚШ долларидан сотмоқда.

Дунё смартфон бозорида нуфузи ошиб бораётган Huawei компанияси юқоридаги смартфонлар билан бир қаторда TalkBand B3 янги “ақлли билак аксессуари”ни ҳам намойиш қилди. Унинг асосий вазифаси эгасининг ҳаракат йўналишини қайд этиб бориш бўлса ҳам, унинг ёрдамида қўнғироқни амалга ошириш ёки қўнғироқларни қабул қилиш мумкин.

Huawei компанияси жаҳон смартфон бозорини ақлли гаджетлар билан таъминлаётган 3 йирик компания ҳисобланади. Унинг халқаро смарфтон бозоридаги улуши 8.1 %. IDC тадқиқот фирмасининг маълум қилишича, бу бозорда етакчи бўлган Samsung’нинг улуши 21 % ва Apple’нинг улуши 19 %.

манбаа: http://www.terabayt.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий