Galaxy S7’нинг Россиядаги савдоси рекорд даражага етди

Spread the love
 Аввал хабар берганимиздек, Samsung компаниясининг Galaxy туркумига кирувчи янги S7 ва S7 edge флагман смартфонлари 18 март куни Россиянинг смартфон бозорига илк маротаба эркин савдога чиқарилган эди.
Эркин савдонинг илк кунида Россияда 6695 дона Galaxy S7 сотилган. Бу рақам биринчи кун сотилган Galaxy S6 ва S6 edge савдо ҳажмидан 8 маротаба кўп.Россия интернет дўконларида Galaxy S7 смартфонининг 32 ГБ доимий хотирага эга талқинини 50 минг рубл (727 АҚШ доллари)дан, Samsung S7 edge’нинг шу талқини эса 60 минг рубл (873 АҚШ доллари)дан сотилмоқда.Янги смартфонларнинг савдога чиқарилиши Samsung’нинг смартфонлар бозоридаги ҳиссасини оширди. Apple’нинг ақлли телефонлар бозорида 7-13 мартдаги ҳиссаси 32,9% фоиз, Samsung’ники 24,7% фоиз бўлган. Айни кунда Samsung’нинг ҳиссаси 31,6%га кўтарилиб, Apple ҳиссаси 28,3% фоизга тушган.Эслатиб ўтамиз, 5 апрелдан бошлаб Apple ҳам iPhone SE смартфонини Россия Федерациясида эркин савдога олиб чиқди. 16 ГБ талқиндаги iPhone SE смартфони 37990 рубл (552 АҚШ доллари)дан, 64 ГБ талқиндагиси эса 47990 рубл (698 АҚШ доллари)дан сотилмоқда.
манбаа: http://www.terabayt.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий