Apple яна дунёнинг энг инновацион компанияси деб топилди

Spread the love

Американинг Apple Inc. компанияси дунёнинг энг инновацион 50 та компанияси рўйхатида кетма-кет 11-марта биринчи ўринни эгаллади. Google эса иккинчи ўрнини сақлаб қолди, деб хабар беради «Сегодня.ua».

Бу ҳақда The Most Innovative Companies 2015: Four Factors that Differentiate Leaders ҳисоботида маълум қилинган.

Apple 2005 йилдан буён мазкур рўйхатда биринчи ўринни, Google эса 2006 йилдан бери иккинчи ўринни эгаллаб келади.

Tesla Motors 2015 йилда рейтингда еттинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди, Microsoft ва Samsung ҳам рейтинг бешлигидан жой олди.

Рўйхатдаги ўнта етакчи компания қаторига технология соҳасидаги бешта компания, автомобиль ишлаб чиқарувчи – Tesla, Toyota, BMW ва Daimler, шунингдек, Gilead биотехнологик компанияси киритилди.

2015 йилдаги инноваторлар рўйхатига АҚШнинг 29 та, Европанинг 11 та, Осиёнинг ўнта компанияси кирди.

 Manba: daryo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий