Статистика маълумотини эълон қилди

Spread the love

Япониянинг “Sony” корпорацияси “PlayStation” русумидаги ўйин қурилмаларининг энг сўнгги, яъни тўртинчи авлоди савдоси бўйича статистика маълумотларини эълон қилди.Манбада қайд этилишича, “PlayStation 4” харидорлар ҳукмига ҳавола қилинганидан то ҳозирги вақтга қадар унинг 30,2 миллион донаси сотилган. Бу ушбу турдаги ўйин жиҳозлари савдоси тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир.
Мазкур бозордаги йирик ишлаб чиқарувчилардан яна бири —“Microsoft” ўзининг “Xbox One” русумидаги ўйин жиҳозлари сотуви бўйича бирор бир маълумотни ошкор этгани йўқ. Япониянинг бошқа бир компанияси “Nintendo” эса 2015 йил 30 сентябргача “Wii U” русумли ўйин қурилмаларидан 10,73 миллион дона сотганини билдирди.

манбаа: http://xs.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий