Тест синовларига абитуриентлардан 55 нафари қатнашмади

Картинки по запросу Университет ИнхаКеча мамлакатимиздаги 8 та олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул бўйича 4 ҳудудда тест синовлари бўлиб ўтди.

Жараён 2 сменада катта сиғимли, видеокузатув техника воситалари билан жиҳозланган биноларда шаффофлик таъминланган ҳолда ўтказилди, дея маълум қилади Давлат тест маркази.

Тест синовларига иштирок этиши белгиланган 6 066 нафар абитуриентдан 55 нафари қатнашмади, 64 нафари белгиланган тартибни бузгани учун жараёндан четлатилди.

Айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тест синовлари натижаларини ҳисоблаш ва тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий