Икки сарой қайси давлатнинг пойтахти бўлган

Spread the love

Сарой сўзи форс тилидан олинган бўлиб, ҳашамадли кошона маъносини билдиради. Ўрта асрлардаги шаҳар, Олтин ўрданинг пойтахти шундай аталган. Тахминан ҳозирги Астроханнинг шимолроғида Астрохан вилоятининг Селитр Харабалинск туманида жойлашган бўлган. Бошида у ерлар кўчманчилар тўхтаб дам оладиган манзил бўлган, лекин 1250 йилда Бату хон шу ерда шаҳарга асос солди, ва ушбу саройни Бату-Сарой, яъни Бату хоннинг саройи деб номладилар. Бату-Саройда 75 мингга яқин одам яшар эди. Сарой аҳолиси кўпмиллатли бўлганлиги сабабли, ҳар бир миллат ўзининг хоналарига жойлашар эдилар ва ибодат қилишлари учун ўша ерда ўзларига шароит яратар эдилар.

ХIV асрнинг бошларида Узбек-хон пойтахтни бошқа ерга кўчирди, 1556 йили Иван Грозний томонидан вайрон қилингунга қадар Бату-Саройи яна юз йиллар гуллаб яшнашда давом этди.

1260 йилларда Берке ҳукумдор томонидан янги Саройга асос солинди. Ўзбек-хон даврида эса у ерга Бату-Сарой пойтахти кўчириб ўтилди, ва Сарой Ал-Жадид номи билан машҳур бўлди (Янги Сарой). 1361 йилдан хонликлар уруши даврида Сарой ҳукмдорларнинг қўлидан-қўлига ўтиб келди, 1395 йилда Тўхтамиш билан тўқнашув вақтида Темур томонидан вайрон қилинди.

1402 йилда шаҳар қайта тикланди, аммо аввалги ҳашамат ва кўркини такрорлай олмади. 1471 йилда Сарой вятлик ушкуйчилар томонидан босиб олинган ва талон-торож қилинган. 1502 йилда Сарой Қрим хони Мангли томонидан босиб олинганидан сўнг буткул бўшаб қолди. Ҳозирги вақтда олимлар Янги Сарой айнан қаерда жойлашган бўлганини билишмайди. Бир тахминга асосан, шаҳар ҳозирги Ахтубанинг чап томонида, Волга енги бўйида, Волгоград чегараларида жойлашган бўлган. Бошқа тахминга кўра эса, Янги сарой ва Бату-Саройи — номи ўзгартирилган айни бир шаҳарнинг ўзидир.

манбаа: тарихий адабиётлар

Вам может понравиться

Добавить комментарий