Электр билан даъволаш усуллари

Spread the love

Диатермия (диа… ва юн. therme — иссиқлик, қарорат) —Диатермиядан бири, бунда гавда ичкарисидаги тўқима ва аъзолар юқори частотали(1000—1650 кГц) ва катта кучли (3 А гача) ўзгарувчан ток билан иситилади.

Диатермияда бутун организмни иситмай туриб, гавданинг исталган жойида анча ичкаридаги тўқималар температурасини тез кўтариш мумкин. Бунда тўқималардаги иссиқлик ташкаридан берилган иссиқликка нисбатан узоқроқ ушланиб туради.

Картинки по запросу фото Диатермия
Тўқималарни қиздириш туфайли қон ва лимфа айланиши яхшиланади, моддалар алмашинуви кучаяди. Диатермия лейкоцитларнинг ҳимоя функциясини оширади, шу туфайли ўртача ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини даволашда кўп қўлланилади.

Картинки по запросу фото Диатермия

Юқори частотали ўзгарувчан ток тебранишлари марказий ва периферик нерв системасининг қўзғалувчанлигини камайтириб, оғриқни босади, бу эса невралгия, неврит, радикулит, бод ва бошқа касалликларни даволашда қўл келади.

Картинки по запросу фото Диатермия

 

Скелет мускуллари ва ички аъзо(жумладан, қон томири) мускуллари иссикда бўшашади. Шунинг учун қон томирларининг торайишига алоқадор касалликларга, сийдик ва ўт йўллари, шунингдек, ўт пуфаги спазмига, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигига даво қилишда Диатермиядан фойдаланилади. Жаррохлик, дерматология ва б. соҳаларда тўқималарни куйдириш ва қирқиш учун Диатермия қулай, чунки унда деярли кон оқмайди, оғриқ кам бўлади, ўсма ҳужайралари ва инфекция тарқалиш хавфи камаяди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий