Сизни аллергия безовта қилаяпдими?

Spread the love

Аллергиянинг бошқача номи — безиллаш. Аллергия юнончадан олинган бўлиб, “бошқа, ўзга, бегона” маъноларига эга. Аллергенлар деб аталувчи баъзи омиллар (кимёвий моддалар, микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар) организмнинг ўта сезувчан бўлиши аллергияни келтириб чиқаради.

Аллергия касаллигининг кенг тарқалган турларидан бири уй-рўзғор аллергенларидир. Булар орасида уй чанги – гилам, кийим-кечак, кўрпа-тўшаклар чанги, зах уй деворида бўладиган моғорлар, қандала, суварак сингари ҳашоратлар, ҳайвон жунлари ва бошқа ифлос нарсалар аллергия касалига сабаб бўлади. Баъзан кир ювиш кукунлари ҳам аллергияга сабаб бўлиши мумкин.

Мевали дарахтлар ёппасига гуллаганда ҳавода ортиқча гул чанги кўпаяди. Бу нафас йўллари орқали инсон организмига таъсирини кўрсатади, яъни аллергия бошланади. Дастлаб бу тумов шаклида бўлиб, бош оғриш пайдо қилади.

Энг оғир ўтадиган аллергия касаллиги тури дори аллергияси ҳисобланади. У бир неча хил бўлади. Квинки шиши, анафилактик шок, эшакеми, зардоб касаллиги, аллергик дерматитлар шулар жумласидан. Антибиотиклар ва оғриқ кетказадиган бошқа дорилар доимий ва меъёридан кўп истеъмол қилинишида инсон организмида самара бермайди, аксинча, организм учун хавф туғдириб, дори аллергиясини келтириб чиқаради.

Абу Али ибн Сино аллергия касаллигини даволашда ялпиз қайнатмасини анжир билан бирга аралаштириб истеъмол қилишни буюрган. Айниқса, тоғ ялпизи ишлатилса, бу кучли таъсир этади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий