Ҳужайраларнинг пайдо бўлиши

Spread the love

Дастлабки ҳаёт аломатлари ултрабинафша қуёш нурлари тушмайдиган илиқ ва сокин денгиз сувларида юзага келган. Булар мембрана билан муҳофазаланган ва бўлина оладиган митти шарчалар бўлган.

Вақт ўтиши билан бу содда тирик организмлар фотосинтез, нафас олиш ва кўпайишга мослашган заррачаларга бириккан. Чамаси миллиард йил илгари Ерда ҳозирги бир ҳужайралиларга ўхшаш микроскопик мавжудотлар мавжуд бўлган; улар алоҳида-алоҳида ёки катта колонияларга бирикиб яшаган.

Тахминан 3500 миллион йил илгари, археозой эрасида денгизда биринчи ҳужайра пайдо бўлган вақтда Ерда бир неча қуруқлик ҳудуди юзага келган.

Носток

Картинки по запросу фото Носток

Бу – таркибида фотосинтезга мойил хлорофилл бўлган энг қадимги организмлардан бири. Ностокнинг толали колониялари излари ва қазилмалари строматолитлар, яъни 3500 миллион йил илгари яшаган замбуруғ қолдиқларида топилган.

Бактерия

Картинки по запросу фото бактерия

Бактериялар шакли жиҳатдан биринчи сув ўтларига ўхшайди, лекин унда хлорофилл бўлмайди. Бактериялар туклари ёрдамида ҳаракатланган. Мана 3400 миллион йилдирки, бактериялар ҳамма жойда, ҳатто кимсасиз табиий муҳитда ҳам яшайди.

Амёба

Картинки по запросу фото амёба

Жуда қадим замонлардан бери дастлабки кўринишини сақлаб келаётган содда ҳайвонлардан бири. Амёба илвириқ массадан иборат; у бир жойдан иккинчи жойга оқиб ўтади, бўлиниб-бўлиниб кўпаяди.

Волвокс

Картинки по запросу фото Волвокс

Бу бир ҳужайрали яшил сув ўти шарсимон шаклдаги колониялар тарзида яшайди. Айрим-айрим қисмларининг бирикиши кўп ҳужайралардан иборат мураккаброқ организмларнинг ҳосил бўлиши учун биринчи қадам бўлган. Ҳужайраларнинг ҳар бири муайян вазифани бажаради.

Радиолариялар (нурлилар) ва фораминиферлар

Картинки по запросу фото Радиолярия

Минераллардан пайдо бўлган ғоят бежирим мустаҳкам чиғаноқ билан ҳимояланган бундай ҳайвонлар ҳозир ҳам денгизларда кўплаб учрайди. Баъзи қазилма фораминиферлар – нуммулитлар қобиғининг диаметри 2-3 сантиметрга етади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий