Балиқлар – денгиз соҳиблари

Spread the love

Биринчи умуртқали ҳайвонлардаги катта янгилик — улардаги мустаҳкам ички скелетнинг мавжудлиги. Бу ҳол уларнинг анча тез сузишига имкон берди.

Бу биринчи умуртқалилар худди балиқларга ўхшаш бўлган; улар чучук сувларда яшаган. Уларда пастки жағ болмаганлиги туфайли катта оғизлари доимо очиқ турган. Биринчи балиқлар улардан бўғимли жағлари борлиги билан фарқ қилган ва ўлжаларни тишлаб олишлари мумкин бўлган. Айнан ана шу «ихтиро» балиқларни йирик йиртқичларга айлантирган.

Чамаси 500 миллион йил илгари, ордовик даврида чучук сувларда биринчи умуртқали ҳайвонлар пайдо бўлган; кейинги силурий ва девон даврларида балиқлар Ердаги барча денгизларга соҳиблик қилган. Бу вақтда қуруқликлар шимолий яримшарда 2 қитъани, жанубий яримшарда 1 қитъани ташкил қилган.

Минога

Ҳозирги миноганинг оғзи думалоқ бўлиб, худди биринчи умуртқалиларга ўхшаб пастки жағи йўқ. Оғзининг ичи илгакларга тўла; минога шулар ёрдамида ўлжасига ҳужум қилади.

Сефаласпидлар

Булар жағсиз умуртқалилар бўлиб, чамаси 400 миллион йил илгари қирилиб кетган. Улар зирҳли умуртқалилар тоифасига кирган (яъни, териси совут каби қаттиқ бўлган) ва чучук сувда яшаган ҳамда балиқларга ўхшаш бўлган.

Птераспидлар

Бу зирҳли кичкина умуртқалиларнинг яна бир тури. Уларнинг қаттиқ ташқи қобигл биринчи ҳайвонлар учун ўзига хос ҳимоя воситаси бўлган. Зирҳли умуртқалилар тахминан 350 миллион йил илгари қирилиб кетган.

Плакодермалар

Биринчи жағли балиқлар 350-400 миллион йил илгари яшаган; бу балиқлар танасининг ташқи томони суякли зирҳ билан қопланган, уларнинг узунлиги 12 метрга етган.

Плашли акула

Бундан 390 миллион йил илгари яшаган бу унча фетта бўлмаган акула ҳозирги акула ёки скатлар каби тоғайли балиқларнинг аждоди бўлиши мумкин.

Латимерия

Бу суякли балиқ – тирик қазилма: у илгари кенг тарқалган, ўз аждодларининг бирламчи аломатларини ўзгаришсиз сақлаб қолган турнинг ягона вакили ҳисобланади

Вам может понравиться

Добавить комментарий