Сталинни ўлдириш учун 7 суиқасд

Бугунги мақоламизда сиз СССР аталмиш давлатни тузилишида энг муҳим роль ўйнаган қолаверса мазкур давлатни ташкил топгандан бошлаб ўзининг ўлимига қадар аниқроғи 1953 йилнинг 5 март кунигача рахбари саналган Иосиф Сталинга қилинган суиқасдлар ҳақидаги қизикарли ва ҳали хеч қаерда айтилмаган маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Иосиф Сталинни ўлдиришга уриниш жуда кўп маротаба такрорланган. Аммо уларнинг ҳеч бири муваффақиятли якун топган эмас. Мана улардан бири. 1931 йилнинг 16 ноябр куни Москвада Сталин Ильинка кўчасида сайр қилиб юрганда унга собик офицер Огарев револвердан ўк узади. Бироқ Сталинга яқин жойда бўлган НКВД нинг хизматчилари уни қўлга олишади ва у одатга кўра оғир сўроқдан кейин отиб ташлланади. Бу ҳакида Молотов шундай қарор ҳам чиқарган. Ўртоқ Сталинга Москвада қилинаётган суиқасдларни зудлик билан тўхтатиш лозим. Қарорга Калинин, Куйбушев ва Молотовнинг ўзи имзо қўйган.

Яна бир суиқасд 1935 йилнинг январ ойида Кремл кутубхонасида амалга оширилади. Унда ерлари ва мол мулки совет ҳукумати томонидан тортиб олинган графлар сулоласидан бўлган собиқ графиния Орлова Сталинга қарата револвердан ўқ узади. Аммо у ҳам Сталинга яқин турган кишилар томонидан қуролсизлантирилади ва отиб ташланади. Эслатиб ўтамиз, Сталин иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар факат биргина соқчи билан юрган. Бу маълумотни эшитган бўлишингиз мумкин. Ёзувчи Петр Василевич Полежаев ўзининг У ва бизлар асарида ўзининг онаси ҳақида ёзган. Унга кура адибнинг онаси 1937 йилнинг 14 феврал куни Кремлнинг ичида Сталинни отиб ташлашга уринган. Лекин уни кимдир олдиндан сотиб қўйган ва у адибнинг онаси ҳисобланган Тамара Сергевна ҳам совет тузумининг одатига кўра 1937 йилнинг 25 август куни узоқ қийноқдан кейин отаб ўлдирилган. 1938 йилнинг 11 март куни совет хукуматидан норози булган ва хизматдан бушатилган собик офицер летенант Данилов Кремлнинг ичига сохта ҳужжат билан киришга ва Сталинга револвердан ўқ узишга муваффақ бўлади. Бироқ советлар отаси жароҳат олмайди, ўқ унинг ёнидан ўтиб кетади. Летенант Данилов бўлса ўта оғир қийноқлик сўроқдан кейин қоидага биноан отиб ташланади.

1938 йилнинг ўзида Сталинни ўлдиришга бир эмас бир неча ўриниш бўлган. Улардан энг ном чиқаргани бу Сталинни ўз дачасида ўлдиришга бўлган уриниш эди. 1938 йилнинг июнь ойида Сталин Сочидаги Мацеста районида жойлашган дачасида дам олаётган пайтида ваннага киради. У ваннада ёлғиз бўлган пайтда эса уни японияга совет ҳукуматидан қочиб кетган зобит Люшковнинг одами отиб ўлдириши керак эди. Аммо дачага СССР нинг отасини ўлдиришга келаётган киши ҳакида ахборот у келмасдан олдин япониядага советларнинг разведкачиси Лео томонидан НКВД га етказилади ва у қўлга олинади. Унинг кейинги тақдири эса одатий равишда ҳал қилинади. 1942 йилнинг 6 ноябр куни кизил армия хизматидан қочиб юрган дезертир Савелий Дмитриев Қизил майдондан ҳаракатланиб келаётган автомобиллардан бирига унинг ичида Сталин бор деб ўйлаб тинмай ўқ узади. Аммо у ҳам соқчилар томонидан қуролсизлантирилиб қўлга олинади. Уша пайтда Савелий Дмитрев отган ўқ Сталин ўтирган эмас балки Молотов ўтирган автомобилга теккан. Савелий Дмиреев 1950 йилнинг 25 август куни отиб ташланган.

Сталинни ўлдиришга бўлган яна бир уриниш 1943 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади. Уни Гитлернинг севимли шогирдларидан бири Отто Скорцени уюштиради. У концлагерга тушган маҳбус аскарлар ичидан энг сотқинини танлаб олиб уни СССР нинг катта офицери қилиб тайёрлайди ва махсус самолётда иттифоқ ҳудудига юборади. У билан бирга унинг хотинини ҳам алоқа узатувчи сифатида юборади. Петр Таврин ва унинг хотини Шилова зтирган самолёт иттифоқ ҳудудига кириши билан ўққа тутилади ва улар кўп ўтмай Москвага кираверишда қўлга олинади. Кейин эса то 1945 йилга қадар немис махфий хизматига ёлғон ахборот бериб борилади. 1952 йилга келиб эса уларинг иккаласи ҳам суд қилиниб хоинликда айбланиб отиб ташланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий