Шарқий Тимор

Тимор демократик республикаси (Лешти) — Жануби-Шарқий Осиёдаги, Тимор оролининг шарқий ярмини (Кичик Зонд ороллари таркибидаги энг йирик орол) ва унга яқин бўлган Кичик Зонд архипелаги — Камбинг ва Яко оролларини эгаллаб турган давлатдир.

Расмий номланиши Шарқий Тимор Демократик Республикаси
Мустақиллик куни 1975 йил 28 ноябрь (Португалия мустамлакаси бўлган) 2002 йил 20 май (Индонезия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Тетум ва португал
Пойтахти Дили
Йирик шаҳарлари Дили
Бошқарув шакли Парламент республика
Майдони 14,9 минг км.кв. (дунёда 154-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 886,8 минг киши (дунёда 156-ўринда
Зичлига 1 км.кв. га 59,5 киши
Пул бирлиги АҚШ доллари (USD код 840)
Интернет-домен .tp
Телефон коди +670
Соат миллари UTS+9

Image result for фото восточные тимор флаг Географик жойлашуви. Шарқий Тимор таркибига шунингдек, Индонезия ғарбий Тимор билан ўралган шимолий қирғоқ Окуси анклави киради. Мамлакат ҳудуди тоғли бўлиб, энг баланд чўққилари асосан оролнинг марказий қисмида жойлашган, шарқий томонларда тоғли адирларга ўтиб, жанубга келганда пасттекисликларга айланиб кетади. Саванналар, тоғ ўрмонлари кўплаб учрайди, фақатгина жанубий қиркоқ бўйларида нам тропик ўрмонлар ёйилган. Орол фаунаси жудаям камбағал. Иқлими экваториалдан субэкваториалга қараб ўтувчан бўлади. Йилнинг ўртача энг баланд ҳаво ҳарорати (+380 С даража) оролнинг жанубида кузатилади (энг иссиқ ойлари, октябрь —, ноябрь ойларидир). Ноябрь ойидан май ойига қадар шимолй-ғарбий муссон ёмғирлари даври бўлиб, дарёлари ўзанидан тошиб кетишига олиб келади. Июнь ойидан ноябрь ойига қадар жануби-шарқий муссон ёмғирлари фасли бўлиб, австралия қитъасини энг куруқ “шамоллари”ни олиб келади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий жиҳатдан мамлакат 13 округ (districts)га бўлингандир.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: малайликлар, папуас халқлари, хитойликлар ва ҳ.к.дан иборатдир. Расмий тили: голланд ва малай тили ҳисобланади. Аҳолининг диний қатлами: католиклар — 90 %, мусулмонлар — 4 %, протестантлар — 3;%, индуистлар — 0,5 %, буддистлар ва анимистлардан ташкил топган.

Сиёсий тизим. 2002 йилдан 20 майдан Индонезия томонидан Шарқий Тимор мустақиллиги расман эълон қилинган, аммо шунга қарамай ҳукумат тўлалигича Шарқий Тимордаги БМТ коммисарига ва UNТАЕТ (Шарқий Тиморнинг ўтиш ҳукумати) ташкилотининг назорати остидаги Ўтиш ҳукуматига тегишлидир. Шарқий Тимор давлати бошқарув шакли аралашган демократик республика ҳисобланади. Давлат бошлиғи — Президент, қонунчилик ҳокимияти эса бирпалатали Миллий парламентга тегишлидир.

Иқтисодиёти. Тимор иқтисодиёти асосини экспорт учун чиқариладиган маҳсулотларини: қаҳва, каучуконос ва какос пальмаларини етиштиришга асосланган қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Тиморда қўтос, эчки ва отларни боқиб кўпайтиришади. Шунингдек, қўшимча тарзда балиқчилик, овчилик, ўрмон ишлари ва хунармандчилик билан шуғулланишади.

Тарихи. Португалияликлар, XVI асрда Тимор оролида биринчи аҳоли яшаш жамоаларини ташкил этиш учун сузиб келган биринчи европаликлардан бўлишган. 1974 йилнинг 25 апрелидаги қўзғолондан сўнг Португалияда португалияга тегишли бўлган мустамлакаларни тарқатиш жараёни бошланиб кетиб, Шарқий Тимор ҳам бу воқеалардан четда қолмади. Шундан сўнг Шарқий Тимор Индонезия оккупациясига ўтиб, БМТ Бош ассамблеяси ва Хавсизлик Қўмитасининг чекловларига қарамай мамлакат таркибида бўлиб келган. 2002 йилнинг май ойида Шарқий Тимор расман мустақил давлат деб эълон қилинган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий