Севишиб турмуш қуриш таъқиқланади

Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатидаги Асара қишлоғида севишиб турмуш қуриш тақиқлаб қўйилди.
Оқсоқолларининг қарорига кўра, бир-бирига кўнгил қўйиб, сўнг турмуш қурган йигит ва қиз қишлоқдан бадарға қилинади.


Бундан ташқари, аёллар учун бир қатор чекловлар ҳам жорий этилди. Масалан, қирқ ёшга тўлмаган аёлларнинг оммавий жойларга эркак ҳамроҳсиз бориши ва мобил телефондан фойдаланиши мумкин эмас. Шунингдек, уйидан ташқарига чиқаётган аёллар бошларини рўмол билан ёпишлари зарур.


Оқсоқоллар бундан чоралардан мақсад маҳаллий аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш  эканлигини айтишмоқда.

  

Вам может понравиться

Добавить комментарий