Сепкил ва доғлардан азият чекяпсизми?

Сепкил ва доғлардан азият чекяпсизми?

Одатда баҳор ойларида айрим аёлларимиз сепкил тошиши ва юздаги доғлар қорая бошлаганидан шикоят қилишади.

Ёшликда пайдо бўлган сепкилларга вақтида еътибор берилмаса кўпайиб, ранги тўқлашиб боради. “Бундай вазиятда нима қилиш керак?”, дейсизми? Яхшиси, саҳифамизда берилган маслаҳатларимизга амал қилинг.  

Миср аёлларининг сири

Миср аёлларининг таъкидлашларича, агар юзда сепкил ва доғлар бўлса, мунтазам равишда қумли ниқоб қилиб туриш мақсадга мувофиқ.  У сепкил ва доғларни кетказиб, юз терисини ёшартирар, кўз остидаги ва бошқа ажинлар текисланиб, йўқоларкан. Ниқоб учун қуёш нурида қизиган қумдан фойдаланиш яхши фойда беради.

Сепкилга қарши ниқоблар

* Аччиқ бодомни майдалаб, уни шаробга қўшиб юз ювилса, сепкиллар рангсизланади.

* Сепкил ва қора доғларни кетказиш учун кўпроқ редиска, сут истеъмол қилиш керак. Ҳар куни бодринг шарбати билан юзингизни артиб туринг.

* Юздаги сепкилларни кетказишга мош ҳам ёрдам беради. Мош илдизидан сиқиб олинган ширасини юзга суртинг ва 30 дақиқадан сўнг қайнаб, илитилган сувда чайиб ташланг.

Шифокорлар нима дейди?

Одатда сепкил болалар 5-6 ёшлик пайтидан бошлаб кўринади. Катта бўлгани сари камая боради, 35-40 ёшдан кейин еса бутунлай йўқолиб кетади. Терини оқартириш мақсадида қўлланиладиган кўпгина ёғли суртмалар тери юза қаватини ундаги доғ билан бирга кўчириб туширади. Бироқ сепкилга сабаб бўлувчи ҳужайралар терининг анча чуқур қаватига жойлашган бўлади. Шунинг учун оқартирувчи кремлар фақат вақтинча ёрдам беради.

Аввало юзни қуёшдан асраш лозим. Тери ёғли ёки нормал бўлса, оқартириш учун бодринг, лимон, қатиқ, петрушка қайнатмаси ҳам ишлатиш мумкин. Юзга қатиқ суртиб, 15-20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиш тавсия етилади.

ФАКТ

Сепкиллар нафақат юзга, балки бутун баданга тошиши мумкин. Сепкилли қизлар баҳор қуёшидан сақланиши мақсадга мувофиқ.

Доғларнинг пайдо бўлишига асосий сабаблар

Айрим ҳолатларда ички касалликлар ҳам доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мисол учун, ҳомиладорлик, жигар-талоқ касалликлари, камқонлик, ички секресия безлари ишининг бузилиши, витамин С етишмаслиги ҳам юзда жигарранг ва қорамтир доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Доғларга қарши ниқоблар

* Бақлажон шарбатини юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг ўтли дамлама билан юзингизни чайиб олинг.

* 1 ош қошиқ сузма, 1 та тухум оқи ва бир ош қошиқда ўсимлик ёғи яхшилаб аралаштирилиб, юзга қалин қилиб суртилади. 20-25 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.

* Бир бойлам укропни 10-15 дақиқа сувда қайнатиб, докадан ўтказилади. Сўнг оғзи бекиладиган идишга солиб, музлатгичга қўйилади. Ана шу қайнатма билан ҳар куни юз артиб турилса, доғлар кетиб, юздаги шўралашлар ҳам йўқолади.

ЭСЛАТМА:

Қуёш нурлари таъсирида доғ ишлаб чиқарадиган ҳужайралар янада фаол ишлайди, бу эса сепкил кўпайишига олиб келади.

ГУЛИ тайёрлади. 

Вам может понравиться

Добавить комментарий