Samsung энг катта планшетни яратди

 1705059 — копия

Жанубий Кореянинг Самсунг компанияси жаҳон бозоридаги Андроид базасида ишлайдиган энг катта Galaxy View планшетини расман тақдим етди. Бу хақда The Verge xабар берди.

Планшет 1920×1080 пикселли, 18,4 дюйм дисплей билан жиҳозланган ва 1,6 гигагерц частота билан 8 ядроли процесссорда ишлайди.

Қурилма 2ГБ оператив xотирага ега бўлиб, 32 ГБ ёки 64 ГБ ўз ички xотирасига эга. Батарея қуввати – 5700 мАч. Бундай батарея қурилмада 8 соат видео томоша қилиш имконини беради.

Қурилманинг вазни ташқи кўринишга қараб – 2,65 кг.

АҚШда ушбу планшетнинг чакана нархи 599 долларни ташкил қилади.

Маълумот учун, IDC эълон қилган хисоботга кўра Самсунг 2015 йилнинг учинчи чорагида планшетлар сотиш бўйича дунёда етакчилик қилган.

manbaa: http://www.ifan.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий