Самолётда туғилган чақалоққа Уралбек деб исм қўйишди

Самолёт бортида туғилган чақалоққа ота-онаси Уралбек деб исм қўйишди. Бу ҳақда «24.kg» хабар қилди.

Қирғизистонлик Маҳбуба Сермаматова Россиянинг «Уральские авиалинии» авиакомпанияси самолётида фарзандли бўлди. Самолёт Ўш — Екатеринбург йўналиши бўйлаб парвоз қилаётганди.

Маҳбуба Сермаматованинг айтишича, у фарзандини август ойида дунёга келтириши кутилаётганди, шунинг учун бемалол самолётда йўлга отланган. Аммо самолёт осмонга кўтарилганидан сўнг уни тўлғоқ тутган ва самолёт бортида оғирлиги 2,6 кг.ли ўғил фарзандни дунёга келтирган. Маҳбубанинг икки ярим ёшли яна бир ўғли бор. У бир неча йилдан буён турмуш ўртоғи билан Челябинск шаҳрида яшайди.

манбаа: kun.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий