Самарқандда қалбаки авиачипталарни сотган фирибгар қамалди

Самарқандда бир хонани ижарага олиб, сохта авиакассани очиб қалбаки авиабилетларни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди.

Аниқланишича, Фаттоҳ Аноров (исми ўзгартирилган) офисга киришда “Авиакасса” ёзувли пешлавҳа ўрнатган, хонага стол-стул, компьютер ва бошқа зарур жиҳозларни жойлаштирган.

Аввалига фирибгар “Тошкент-Тюмень” рейсига ҳар бири 352 АҚШ доллари эвазига иккита “авиачипта” сотган.
Шундан сўнг, у Нью-Йоркга яна учта “электрон чипта”ни пуллаган.

Эртасига эса, Фаттоҳ “Самарқанд-Москва” йўналишига иккита, “Тошкент-Истанбул” авиарейсига битта сохта чипта сотган. Уларнинг барчаси аэропортига боргач, авиачипталари сохта экани маълум бўлган.

Тошкент аэропортидан Самарқандга қайтганлар фирибгарни топа олишмади. У эса “Авиакасса”ни ёпиб қорасини кўрсатмай кетди. Фаттоҳ Аноров қўлга олингач, барча қилмишларини тан олди.

Суд Фаттоҳ Аноровни уч йилу уч ойга озодликдан маҳрум этди, деб ёзмоқда “Зарафшон” нашри. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарар ундан ундириладиган бўлди.

манба: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий