Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламаслиги сабаби маълум бўлди

ФИФА жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларини бошқариб борувчи 17та ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Афсуски, улар орасида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларимиз йўқ. Бунинг сабабини таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали маълум қилди. 

Картинки по запросу фото Равшан Ирматов чм 2018

“Ҳозир ҳаммани бир савол қийнамоқда. Нима учун ФИФА Равшан Эрматовни қолган ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига қўшмади? 

Маълум бўлишича, Равшаннинг ёрдамчиларидан бири Абдуҳамидулло Расуловда жароҳат мавжуд бўлиб, у мазкур жароҳат билан Россияга йўл олган. Иккинчи ўйиндан кейин ушбу жароҳат ўз таъсирини кўрсата бошлаган. Ўша кундан бери Абдуҳамидулло ҳаттоки машғулотларда иштирок этмаяпти. ФИФА Ҳакамлар қўмитаси лайнсменнинг тузалишини кутган. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, у соғайишга улгурмади. 

Айнан ёрдамчисининг жароҳати туфайли Эрматов учун ЖЧ-2018 бироз эрта якунланди. Шунга қарамай, Равшан ва унинг ёрдамчилари мусобақа охирига қадар Москвада қолишади. Бу эса ФИФАнинг ҳакамларимизга нисбатан юксак ишончидандалолат беради”, — дея маълумот берди Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларининг финал босқичида жами 11та ўйинни бошқариб, бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. 41 ёшли ўзбекистонлик ҳакам Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022да ҳам иштирок этишни кўзламоқда.

Манба: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий