Раффлезия – дунёдаги энг йирик гул

Дунёдаги энг катта гул бу — раффлезия ҳисобланади. У фақатгина Кичик Осиёда ўсади. Ушбу гулнинг оғирлиги 5 ёки 9 кг.ни, диаметри эса — 16 см.ни ташкил қилади.Раффлезия замбуруғ гифасига ўхшаш ипсимон ҳужайралардан ташкил топган сўрғичларини ҳўжайин тўқимасига мустаҳкам ўрнаштириб олиб, ундаги шира ҳисобига бир неча йил яшайди. Раффлезия дараҳтларнинг тана ва илдизларида, Индонезияда эса фақат узумдошларга мансуб сиссус деган ўсимликда паразитлик қилади.

Раффлезия ўсимликларнинг пўстлоғи билан ёғочлик қисми ўртасида жойлашиб олиб, ташқарига фақат гулини чиқаради. Ғунча пўстлоқ орасидан ёриб ўтаётганда ёнғоқ катталигида бўлади, ташқарига чиққанидан кейин, тезлик билан ўса бошлайди ва гуллаш пайтига келиб, гулни ўраб турган ўрамни ташлаб очилади. Гули йирик бешта бўлакдан иборат, унинг ўртасидаги косача шаклидаги чуқурчада чангчи ва уруғчилар жойлашган. Гулнинг марказий қисми қизғиш, гул бўлаклари эса оч қизил бўлади. Афсуски, гулнинг ҳиди ёқимли эмас, ундан қўланса ҳид келади. Бу дабдабали гул биринчи марта Суматра оролидаги тропик ўрмондан топилган.


Раффлезияга 1818 йили Суматра оролида дуч келган табиатшунос Жозеф Арнолд тропик ўрмон ҳавоси қанчалик оғир бўлишига қарамай, бу гулни ташлаб кета олмайди. Арнолд гулни ҳар томонлама синчиклаб кузатди. Гул атрофини ўраб олган турли жиҳатларни ботаника нуқтаи назаридан тўлиқ тасвирлаб берди. Ўрмондаги сернам оғир ҳаво Арнолд саломатлигига салбий таъсир етказади. Ўз ишини оҳиригача етказа олмаган табиатшунос орадан икки ҳафта ўтгач, вафот этади. Арнолд вафотидан сўнг бу гул унинг номига қўйилади.
Раффлезиянинг уруғлари турли йўллар билан тарқалади. У ўрмонларда кўпинча филлар ўтадиган жойларда ўсади. Етилган мевани босиб олган филлар уни бошқа жойларга олиб кетади. Фил орқали тарқалган уруғларнинг ҳаммаси ҳам униб чиқавермайди. Уруғ ўзи ёқтирган ўсимлик пўстлоғининг орасидагина ўсади, холос.
Раффлезиянинг гули ҳам бошқа кўпчилик гуллар қаторида ҳашаротлар воситасида чангланади.

манбааmegadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий