Қотил дарахтлар – афсонами ёки ҳақиқат?

ХХ аср бошларида “Нью Йорк Уорлд” журналида Марказий Америкадаги кўллардан бирининг қирғоғида ўсувчи йиртқич дарахт ҳақида хабар босилади. Бу дарахт бир овчининг итини ўз домига тортади. Итнинг эгаси уни зўрға қутқаради. Дарахт шохидаги сўрғичлар итнинг қонини сўришга уринади.

Картинки по запросу фото дерево убийца

Бразилиядаги Чако номли жойда бир дарахт остидан тез-тез одам суякларини топишади. Унинг гулларидан чиққан ҳид одамни ўзига тортиб маст қилар, барглари эса қурбонни маҳкам сиқиб, унинг қонини сўрарди.

Айниқса, ангор дарахти ҳақида жуда кўп афсоналар тарқалган. У ҳақда 15 йил тадқиқот ўтказган ботаник Румфей шундай ёзади: “Бу дарахт атрофида на дарахт, на ўт-ўлан ўсади. У ўсадиган жойда тупроқ унумсиз, қоп-қора бўлади. Унинг шохига қўнган қушлар заҳарланиб ерга тушади”.

Австралияда лапортея – чаёнўт дарахти ўсади. Унинг майда тикан ва барглари куйдириш хусусиятига эга. Малайя ўрмонларида ўсадиган лак дарахтидан чиқадиган заҳарли суюқлик терига тошма чиқариб, юқори ҳарорат ва оғриқ қўзғайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий